Port Harcourt
Qiyofa
Порт-ҳаркорт — Нигериянинг жан. қисмидаги шаҳар. Риверс штатининг маъмурий маркази. Ахрлиси 362 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Гвинея қўлтиғи соҳилидаги порт, юк ортиб-тушириш ҳажми бўйича мамлакатда Лагосдан кейин 2-ўринда. Нигериянинг ички раёнларига борувчи темир йўл шу ердан бошланади. Палма мойи, тамаки, ун тортиш, металлсозлик, семент, битум корхоналари, нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси заводлари, нефт сақлаш омборлари бор. П.-Х.га нефт конлардан қувурлар орқали келтирилади. Порт орқали четга нефт, кумир, қалай кон-сентрати, минераллар, палма маҳсулотлари чиқарилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |