Portland sement

Портланд семент (Инглизча: Портланд – Бирлашган Қиролликадаги ярим орол номидан), сувга чидамли боғловчи модда; қурилиш материали. Таркиби асосан калсий силикатлардан иборат. Сементнинг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади. Клинкер ва гипс (3—7%) аралашмасини жуда майин туйиб олинади. Аралашмага маълум миқдорда (10—15%) фаол минерал модда аралаштирилиши ҳам мумкин. Таркиби, хоссалари ва қўлланиш соҳаларига кўра, Портланд семент оддий, тез қотувчан, гидрофоб, сулфатга бардошли, оқ рангли, асбест-семент маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ва бошқаларга бўлинади. Портландсементнинг таркиби ва сифати асосан клинкернинг таркиби ва унинг қанчалик майин туйилганлигига боғлиқ. Унинг энг муҳим хоссаси сув билан таъсирлашганда қотиш хусусиятидир. Бу хусусияти марка билан белгиланади, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Портланд сементнинг маркаси 300 дан 600 гача (марка қанча юқори бўлса, материал шунча сифатли ҳисобланади).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |