Portu
Порту, Опорто — Португалиянкнт шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Порту округининг маъмурий маркази. Ахолией 302 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари, шаҳар атрофи билан 1,2 млн. киши). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Дору дарёсининг Атлантика океанига қуйилиш жойидаги йирик порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолисининг сони ва иқтисодий аҳамияти жиҳатидан мамлакатда Лиссабондан кейин 2-ўринда. Машинасозлик (кемасозлик, электротехника) саноати ривожланган. Тўқимачилик, озиқ-овқат (виночилик, балиқ консервалаш), тикувчилик саноати корхоналари мавжуд. Шаҳар милоддан аввалги И асрдаримликларнинг Портус-Кале қишлоғи ўрнида вужудга келган. Португалия давлатининг вужудга келишида муҳим рол ўйнаган, мамлакат номи ҳам шу ша-ҳар номидан олинган. Университет (1911) ва бошқа олий ўқув юртлари, музей бор. Меъморий ёдгорликлардан ХИИ—ХВИИИ асрларда қурилган собор ва черковлар сақланган.[1]
- Порту - Порто
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |