Портвейн (нем. Портwеин, Португалиядаги Порту шаҳри номидан ва нем. wеин — вино) — кучли узум виносн. Таркибида (ҳажми бўйича) 17—20% спирт, 5—14% қанд, 4—6 г/л вино кислотаси бор. Оқ, пушти ва қизил узум навларидан охиригача бижғимаган турп аралаш шарбатни ёки янги эзилган ғужумларни этил спирти билан спиртлаш ва муайян муддат давомида етилтириш йўли билан таерланади. П.нинг оддий ва маркали (3 йилдан ортиқ сақлаб етилтирилган) хиллари бўлади.

Ўзбекистондаги барча виночилик корхоналарида қуввати 18°, қанди 5% бўлган "Узбекистан" П.и ишлаб чиқарилади. Чет элларда энг яхши П. Португалияда таерланади (Порто Баррос, Порто Далва, Порто Колхейто ва бошқалар) [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил