Посанги (форс.) — 1) тарози паллаларини тенглаштириш ёки нарса тортилаётганда идиш оғирлигини чиқариб ташлаш учун тарозининг бир палла-сига қўйиладиган қўшимча тош ёки юкча; 2)техникада — машина ва механизмларнинг айланувчи қисмларини мувозанатга келтириш учун бирик-тириладиган қўшимча юкча (металл парчаси). Мас, автомобил ғилдирагининг равон аиланишини таъминлаш учун унга металл парчаси бириктирилади (қаранг Мувозанатлаш); 3) соат механизмининг асосий ростлагичи (балансир).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил