Посейдон (қадимги юнонча: Ποσειδῶν) – юнон мифологиясида олимпиялик худолардан бири, Кронос ва Реянинг ўғли. Дунёга ҳукмронлик қилишни акалари Зевс ва Аид билан бўлишиб олган. Унга денгиз насиб қилган. Қўлида уч тишли айри билан тасвирланган, у ана шу айри ёрдамида денгиз довулларини ҳосил қилган. Қадимги Рим мифологиясидаги Нептунга тўғри келади.

Адабиётлар