Posho
Пошо, пошшо — Усмонли турк империясила фуқаролар ва ҳарбийларга берилган фахрий унвон. Дастлаб, вазир, бекларбеги ва бошқа юқори мансабдор шахслар унга сазовор бўлган. П. идора этган вилоят (эйялет) ёки туман (санжоқ) пошолик деб аталган. ХИХ асрдаги ислоҳот (Танзимат)дан кейин ва мунта-зам армия тузилгач, П. генерал ва вазирларга ҳам берилган. Туркия Республика деб эълон қилингач (1923), фақат генералларгина П. унвонига эга бўлган. Кейинчалик Туркиянинг ўзида (1934), сўнгра Мисрда (1952), Ироқда (1958) бекор қилинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |