Plakat

Плакат (олмонча: плакат ; франсузча: плаcард — „эълон“, „афиша“) ёки постер (инглизча: постер) — графика тури; катта вараққа ишланган тасвирий санъат асари. Қисқа матн илова қилинади; ташвиқот, реклама, информация ва ўқув-таълим мақсадларига хизмат қилади. Замонавий плакат, одатда, рассом яратган асл нусхадан босмахонада кўпайтирилади. Олисдан кўзга яққол ташланиши, ўта таъсирчанлиги, оммабоплиги, тасвирининг кинояларга бойлиги, ҳаммабоп рамзлар ишлатилиши, турли ҳажмдаги шаклларни қиёслаш, умумлашма тасвирий шакллардан фойдаланиш каби ўзига хос бадиий воситалари билан бошқа ахборат манбаларидан фарқ қилади. Бунда шрифт ва матннинг жойланиши, шартли ранглар (ёрқин безаклар) қўлланиши муҳим рол ўйнайди. Тасвирий восита сифатида баъзан фотография (мустақил тарзда ёки расм, ранг-тасвир билан) ишлатилади.
ХИХ аср 2-ярмидан Ғарбий Европада реклама кўринишидаги плакат юзага келган. Бунгача катта ҳажмдаги ташвиқий гравюра баъзан плакат деб аталган. Плакат ижтимоий-сиёсий ҳаёт, халқ хўжалиги, маданий вазифалар билан боғлиқ хОлда ривожланди. 1900-йиллар бошларида сиёсий плакат юзага келди, демократик ҳаракат ва тинчлик учун кураш соҳасида катта ютукларга эришилди. 1910-йилдан китоб-журнал графикасидан узоқдашиб, дастгоҳ графикасига яқинлашган плакат ранг-тасвир, графика, фото санъати билан кўпроқ боғланди. ХХ асрда плакат ташвиқотнинг жанговар қуролига айланди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўта таъсирчан воситага айланган бўлса, ҳозирги кунда тинчлик учун курашда, жамият ҳаётида учраб турадиган камчиликларни бартараф этишда ва бошқаларда муҳим рол ўйнамоқда.
Ўзбекистонда плакат ХИХ аср охири ХХаср бошларида пайдо бўлди, ХХ аср 20-йилларидан кенг тарқалди. Дастлабки йилларда асосан қўлда ишланган ва кўпайтирилган плакат ва ҳажвий расмлар кенг қўлланган. Босма плакат 1923— 1924-йиллардан чоп этила бошланди. Уста Наби Ҳафизов, М.Курзин, В.Уфимсев, В.Кайдалов ва бошқалар самарали ижод қилди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида плакат етакчи ўринни эгаллади. Плакатчи рассомлар уюшмаси тузилди, ЎзТАГ ойнаси ташкил этилди (1941). Плакатда сўнгги янгиликлар ва муҳим воқеалар ўз аксини топди. 1960—1980-йилларда А.Балканов, В.М.Громико, Ф.Кагаров, В.Евенко, Т.Ткачев ва бошқа рассомларнинг тинчлик, ахлоқ, иқтисод, маданий маърифий мавзулардаги асарлари яратилди. Жумладан, Ф.Кагаровнинг тинчлик мавзусидаги плакатлари халқаро анжуманларнинг рамзига айланди. Рассомларнинг ижодий изланишлари туфайли плакат Ўзбекистонда тасвирий санъатнинг энг таъсирчан оммабоп турига айланди (А.А.Зиёев, Т.А.Тохтарова, Х.Ҳасанов, Н.Ҳакимов, Н. Ҳусанов, И.Абдуллаев, А.Нурқобилов ва бошқалар).
Ахборот технологиясининг ривожланиши, полиграфия ишларининг янгиланиши ҳамда ҳаётга кенг кўламда компютер графикасининг кириб келиши плакатнинг янги имкониятларини излашни талаб қилади.
Яна қаранг
Ҳаволалар
| Викиомборда „Плакат“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Викилуғатда плакат номли мақола мавжуд. |
- Плакат Энcйcлопæдиа Британниcада (инглизча)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |