Postulat
Постулат (лотинча: „постулатум“ — талаб) — бирор илмий назарияда исбоциз қабул қилинадиган, лекин бирон асоси бўлган принсип ёки қоида. Постулат, одатда, бирор мулоҳазага кўра асосланади, ана шу асослаш унинг қабул қилинишига сабаб бўлади. Постулат тушунчаси аксиома тушунчасининг синоними сифатида ҳам қўлланади.
Постулат тушунчаси қандай ҳолларда қўлланилишига қараб турлича маънони билдиради. Масалан, биринчи марта геометриянинг изчил аксиоматик баёнини яратган Евклид аксиомалар деб исбоциз қабул қилинган соф мантиқий (ногеометрик) қоидаларни (масалан, кием бутундан кичик), постулат деб эса баъзи геометрик ясашларнинг мумкинлигини тасдиқловчи даъволарни тушунган. Гилберт аксиоматикасида эса Евклиднинг машҳур В (параллел чизиқлар ҳақидаги) постулати "параллеллик аксиомаси" деб номланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |