Povellit
Повеллит (америкалик геолог Ж. Поуэлл номидан) — молибдатлар син-фига мансуб минерал. Калсийнинг молибдати Са[МоО4], таркибида 72% МоО3, 28% СаО бўлади, 10% гача молибден изоморф тарзда волфрам билан алмашади. Тетрагонал системада кристалланади, дипирамидал ва таблеткасимон кристаллар ҳосил қилади. Ранги сариқ, сарғишяшил, оқ, кўкимтиряшил, қизғиш бўлади. Олмос каби ял-тироқ, тангасимон агрегатлари садаф рангли. Қаттиқлиги 3,5. Зичлиги 4250– 4520 кг/м3. Ўта мўрт, синиш юзаси нотекис. Молибден рудалари оксидланиши ёки гиперген жараёнлар зонасида молибденит сингари ривожланиб ҳосил бўлади. Гиперген минерали си-фатида сиенит-пегматитларда ва гидротермал томирларда Исландия шпати ва сеолитлар билан биргаликда учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |