Povidlo
Повидло (полякча, повидла) — мевалар, резавор ва шакардан тайёрланадиган ширинлик. Олма, нок, олхўри, ўрик ва бошқа мевалар ёки уларнинг аралашмаси пюреси (бўтқаси)га шакар (одатда 1 дан 1,8 қисмгача пюрега 1 қисм шакар) қўшиб қайнатиб тайёрланади. Табиий кислотаси паст бўлган пюрега лимон ёки б. озиқ-овқат кислотаси қўшилади. Тайёрланган мевалар озгина сув солинган идишга солиниб, қопқоғи берк ҳолда 10—20 мин. қайнатилади. Мевалар пишиб юмшагач, шакар қўшилади ва очиқ идишда қуюлгунга қадар (тахминан 1—1,5 соат) кавлаб туриб пиширилади. Тайёр П. таркибида 34% дан ортиқ намлик, камида 60% шакар; 100 г П.да 250—260 ккал бўлади. Тайёр П. қуруқ шиша идишларга солиниб, усти темир қопқоқ, селлофан ёки пергамент қоғоз билан ёпилади. П.ни салкин ва қуруқжойда 8—9 ой сақлаш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |