Поянда Муҳаммад Шоҳ Ахсавий — (?—1601) — аллома ва авлиё. Ҳазрат Поянда Муҳаммад Шоҳ Ахсавий (Ахсикати) Намангоний нақшбандия тариқатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган шайх, ўз замонасининг муршиди, соҳибкаромат авлиё, улуғ тарбиячи, шоир бўлган. У Ахсикат шаҳрида туғилган. Ахсикат ХВ асргача Фарғона вилоятининг маркази бўлиб, бу шаҳарда илм маърифат ва маънавият ривож топган. Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган бу шаҳар кейин харобага айланди. Айни шу кунларда қадимий Ахсикат Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани ҳудудидадир. „Туҳфат аз-зоирин“да ёзилишича, Ҳазрат Шоҳ Ахсавийнинг пири муршиди Ҳазрат Мавлоно Хурди Азизон бўлган. Маълумки Ҳазрат Мавлоно Хурди Азизон Ҳазрати Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг муридлари эди. Бу зоти шарифнинг қабрлари Балхда машҳурдир[1]. Нақл этилишича, Ҳазрат Поянда Муҳаммад йигирма йил узлуксиз ҳар чоршанба хуфтон намозидан сўнг Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари ёнида муроқабада бўлиб, ярим тундан сўнг таҳажжуд намозини ўқирдилар. Бир кун Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд овозларини ғайбдан келди: „Мулло Поянда, сиз бизнинг мақбулимиз ва дўстларингиз ҳам мақбулимиз ва Ҳақнинг мақбулидирлар!“. Поянда Муҳаммад Шоҳ Ахсавий Муҳаммад саидлардан бўлиб, насаби Ҳазрат Имом Ҳусайн разияоллоҳу анҳуга бориб тақалади. Поянда Муҳаммад Шоҳ Ахси Ҳазрат Махдуми Аъзамнинг кўрсатмасига мувофиқ Бухорога келади ва шу ерда Нақшбандия тариқатидан сабоқ бериб, қолади. Бухоро амирлари, уламою косиблари Ҳазрат Шоҳ Ахсининг муридлари бўлиб, у кишининг маслаҳатларига амал қилган. Поянда Муҳаммад Шоҳ Ахси Бухоронинг Файзобод мавзесида улкан хонақоҳ қурдирган. Хонақоҳ милодий 1596-йил қад кўтарган. Шунингдек, Бухоро шаҳри Самарқанд кўчасида Ҳазрат Поянда Муҳаммад катта жомеъ масжиди, икки қаватли мактаб, гумбазли таҳоратхона ҳам қурдирган. Бу обиданинг номи Шоҳ Ахси жомесидир. „Туҳфат аз-зоирин“ асарида Поянда Муҳаммад Шоҳ Аҳсининг қабрлари Файзобод мавзесида эканлиги ёзилган. Бухоро шаҳри ичидаги Шоҳ Ахси масжиди атрофидаги гузарнинг номи ҳам Шоҳ Ахси деб аталади. Файзобод мавзесидаги у қурдирган хонақоҳ Шоҳ Ахси хонақоҳи дейилган, лекин ҳозир Файзобод жоме масжиди деб аталмоқда, Мазкур ҳонақонинг кунчиқар томонида мозористон бор. Ушбу мозорда Ҳазрат Поянда Муҳаммад Шоҳ Ахси дафн қилинган[2].

Авлиё

Исм

Поянда Муҳаммад Шоҳ Ахсавий

Таваллуди

Вафоти

1601-йил

Фалсафа мактаби


Манбалар

  1. ↑ Насир ад-Дин ал-Ханафи ал-Хасани ал-Бухари. Тухфат аз-заирин («Подарок паломникам») Автор перевода с таджикско-персидского, предисловия и комментариев: Халим Тураев. Тошкент: Сплендид Идеа, 2021 — 204-бет. 
  2. ↑ Садриддин Салим Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари. Бухоро: Дурдона нашриёти, 2012 — 291-бет. 

.