Пойга — 1) от спорти тури; чопқир отларни синаш. Англияда ХВИИ асрдан уюштирила бошлаган. Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда пойга қадимдан маълум. Пойгада қатнашувчи чавандозлар сигнал берилиши билан белгиланган маррага қараб от қўйганлар, ғолиб чиққан чавандоз соврин билан мукофотланган. Пойга, асосан, катта байрамлар, сайллар, тўйларда ўтказилган. Одатда, текис жойларда уюштирилиб, атрофдаги қир-адирларга ранг-баранг алвонлар билан безатилган ўтов ва чодирлар тикилган, турли таомлар пиширилган. Пойгада кўпинча, болаликдан от минишга ўргатилган ўсмирлар қатнашган.

Пойганинг бир неча турларии бор: текис пойга (текис жойларда, кўпинча отчопар йўлкаларида 1000–4000 м масофага); тўсиқли пойга (5—9 та енгил тўсиқлардан иборат йўлкаларда 2000–3000 м масофага); мураккаб тўсиқлардан сакраш (стипл-чейз, 4000– 7000 м масофага); кросс (паст-баланд жойларда 3000–8000 м масофага); отда ов қилиш (турли ҳайвонларни ов ити билан қувиш); 2) бир неча спортчилар иштирокида турли транспорт воситалари билан ўтказиладиган мусобақа. Масалан, автомобил, мотосикл, велосипед пойгалари.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Файл:Пойга.огг

Ҳаволалар