Poytaxt

Пойтахт — давлатнинг бош шаҳри, мамлакатнинг маъмурий-сиёсий маркази ёки маъмурий ҳудуднинг бош шаҳри ҳисобланади. Пойтахт одатда, марказий ҳукумат, парламент ва суд муассасалари қароргоҳи ҳисобланади. Аксар ҳолларда пойтахтда ҳокимиятнинг бош органлари ва бошқармалари, давлат бошлиғининг қароргоҳи, Олий Суд ва бошқа муҳим муассасалар жойлашган бўлади. Одатда, Пойтахт алоҳида бошқарув тартиби бўлган мустақил маъмурий бирликка ажратилади. Кўпчилик федератив давлатларда пойтахт федерациянинг бирон-бир субъекти таркибига кирмайдиган ва федерациянинг мустақил субъекти ҳисобланмайдиган махсус федерал округ ҳудудида жойлашган бўлади. Кўпчилик мамлакатларда пойтахт қаерда бўлиши конституция матнида тўғридан-тўғри кўрсатилади. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 6-моддасида „Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри“ дейилган[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |