Pozitroniy
Позитроний — мусбат заряди позитрон е+ ва электрон е~ дан ташкил топган зарра. Позитронларнинг модда атомлари билан секин тўқнашувидан ҳосил бўлади. Пс билан белгиланади. П. тузилиши водород атомига ўхшайди, унда водород атомидаги протон ўрнида позитрон бўлади. П.ни 1951-йилда аме-рикалик олим М. Дейч кашф этган. П. массаси иккита электрон массасига тенг, ўлчами водород атоми диаметридан икки ҳисса ортиқроқ. П. асосий ва ғалаёнланган ҳолатларда бўлиши мумкин. П. энергиясининг асосий сатҳи электрон ва позитрон спинларининг ўзаро таъсиридан 2 та сатхга ажралади. Улар орасидаги энергия фарқи 8,41-10—* эВ га тенг. Пастки сатҳ антипараллел спинли зарралар (парапозитроний)нинг ҳолатига, юқори сатҳ эса параллел спинли зарралар (ортопозитроний)нинг ҳолатига мое тушади. П. жуда киска вақт (секунднинг бир неча улушича) яшайди, аннигилясия туфайли позитрон ва электронларга айланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |