Poznan

Познан — Полшанинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Варта дарёси бўйида. Познан воеводасининг маъмурий маркази. Ахрлиси 578,2 минг киши (1999). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Познан — мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Машинасозликнинг турли соҳалари (жумладан, транспорт, қишлоқ хўжалиги, аниқ машинасозлик, электротехника, приборсозлик ва подшипниклар ишлаб чиқариш) ривожланган. Озиқ-овқат, резина, парфюмерия, тикувчилик, ойнашиша, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Познанда ҳар йили халқаро ва миллий ярмаркалар ўтказилади. Университетлар, театрлар, музейлар бор. Шаҳарга ИХ асрда асос солинган. Х—ХИ асрларда Полша князлари қароргоҳи бўлган. ХИИИ—ХИХ асрларга оид меъморий ёдгорликлар, хусусан, готика костёли (ХИИИ—ХВ асрлар), ратуша (ХИИИ—ХВИ асрлар) сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |