Prado

Прадо (Прадо) — Мадриддаги миллий рангтасвир ва ҳайкалтарошлик музейи. 1819-йил испан қироллиги бадиий асарлар тўплами асосида ташкил этилган. П. ХВ—ХИХ асрлар испан рангтас-вири (Эл Греко, Х. Рибера, Ф. Сурба-ран, Д. Веласкес, Ф. Гойя ва бошқалар), ХВИ аср италян рассомлари картиналари (Рафаэл, Тициан ва бошқалар), ХВ—ХВИ асрлар нидерланд (Рогер ван дер Вейден, Х.Босх, А. Мор ва бошқалар), шунингдек, фламанд (П. Рубенс ва бошқалар) ва франсуз (Н. Пуссен ва бошқалар) мактаблари намоян-далари асарларининг бой тўпламига эга. П. сўнгги испан классицизми ус-лубида махсус қурилган (1785—1830, меъмори Х. де Вилянуэв) бинода жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |