Praga
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Прага — Чехиянинг пойтахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий маркази. Влтава дарёсининг ҳар икки соҳилида. Иқлими мўтадил, континентал; январнинг ўртача температураси 0 °C, июлники 19,2 °C. Йиллик ёғин 500 мм. Аҳолиси — 1,2 млн. киши (2000). Алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилган. Шаҳар тарихий манбаларда 928-йилдан тилга олинган. Х асрдан Чехия давлатининг пойтахти. Прага Европадаги йирик савдо шаҳарларидан бўлган. Ўттиз йиллик уруш (1618—48)дан кейин Праганинг мавқеи пасайган. ХИХ аср ўрталаридан йирик саноат шаҳрига айланди. 1918-йилдан Чехословакия Республикаси пойтахти. 1939-йилда Прагани немис фашистлари босиб олган. 1945-йил 9-майда улардан озод қилинди. 1993-йилгача Чехословакия пойтахти.
Прага | |
|---|---|
| Мамлакат | Чехия |
| Ҳукумат | |
| • староста | Павел Бéм |
Прага — халқаро аҳамиятга эга транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Прага мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 1/10 қисмини беради. Машинасозликнинг турли соҳалари: автомобилсозлик, самолецозлик, моторсозлик, станоксозлик, электротехника, радиоэлектроника саноатлари ривожланган. Киме, тўқимачилик, тикувчилик, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари ишлаб турибди. Метрополитен қурилган. Фанлар академияси, Мусиқа санъати ва Тасвирий санъат академиялари, университетлар, шу жумладан, Карл университети (1348), миллий музей, миллий галерея, шаҳар му-зейи, 25 дан ортиқ театр ва бошқа бор.
Прагада Х—ХВИИИ асрларга оид меъморий ва тарихий обидалар сақланган. Вишеград қалъаси, готика собори (11 —ХВИ асрлар), Қирол саройи (ХИИ—ХВИИИ асрлар), Белведер саройи (ХВИ аср) ва кад. майдонлар бор. Янги турар жой бинолари, замо-навий меҳмонхоналар ва бошқа жамоат бинолари қурилган[1].

Прага (Чехча: Праҳа) — Чех Республикасининг пойтахти.
-
Карл ко'приги
-
Том тасвири
-
Ст. Вита собори
Ҳаволалар
- Прага шаҳрининг расмий вебсайти (чехча) (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-06-21 санасида архивланган)
- Прага кўчалари (рус.) (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-11-09 санасида архивланган)
| Викиомборда „Прага“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |