Prayagraj
Пражаграж — Ҳиндистонинг шим.даги шаҳар, УттарПрадеш штатида, Жамна дарёсининг Ганг дарёсига қуйилиш ерида жойлашган. Аҳолиси 806 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Шаҳар ўртасидан ўтган темир йўл унинг кўҳна қисмини янги қисмидан ажратиб туради. Илоҳободнинг замонавий қисмида янги турар жой маҳаллалари, озиқ-овқат, тамаки, ойна саноати корхоналари жойлашган. Диний маросим буюмлари ишлаб чиқарилади. Университет (1887 йил) бор. Илоҳобод — ҳиндуларнинг диний байрам ўтказадиган ва зиёратгоҳ жойи. Мусулмон ва ҳинду меъморий ёдгорликлари кўп, жумладан подшо Ашока давридан (мил. ав. 242 йил) қолган тош устунлар, катта „Хусрав боғи“ (бу боғда подшо Жаҳонгирнинг ўғли Хусравнинг макбараси бор, ХВИИ аср) ва б. Илоҳободнинг бунёд этилган вақти номаълум. Қад. Ҳиндистонда у Праяга деб аталган. Акбаршоҳ Праяга яқинида 1583 йилда Илоҳобод қалъасини қурдирган; шу вактдан шаҳар ҳам Илоҳобод деб атала бошлаган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |