Premchand
Премчанд (тахаллуси; асл исм-шарифи Дҳанпатрай Шривастав) (1880.31.7, Ламҳий — 1936.8.10, Банорас) — ҳинд ёзувчиси ва публицисти. Ҳиндистон тараққийпарвар ёзувчилар уюшмаси (1936)нинг асосчиларидан бири. Урду ва ҳинд тилларида ижод қилган. Ижоди ХХ асрнинг илк йилларидан бошланган. Асарларида халқнинг сиёсий уйғониш жараёни, унинг ижтимоий ҳақҳуқуклари ва мамлакат озодлиги учун кураши акс этган. Дастлабки ҳикоялар тўплами "Ватан дарди" (1909) сиёсий долзарб мавзуда бўлгани сабабли мусодара қилинган. Сўнгги роман ва хикояларида бадиий махррати энг такомилига етган. "Қисмат" ("Гаодаан", 1936) романи машҳур. П.нинг баъзи асарларида Махатма Гандининг таъсири бор.
П. урду ва ҳинд тилида 40 га яқин ҳикоялар тўплами, 13 роман, қисса, бир қанча песа ва публицистик мақолалар ҳамда таржималар муаллифи: "Севги маскани" ("Премашрам", 1922), "Нирмала" (1923), "Нажот" ("Ғабан"), "Жанг майдони" ("Кармабҳумий", 1932) ва бошқа Асарлари турли тилларга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган ("Жанг майдони", "Фидойи", 2003).
Манбалар
- Бир келин ҳикояси [ҳикоялар тўпла-ми], Т., 1973; Рама ҳақида қисса, Т., 1970; Нажот [роман], Т., 1975.
Адабиёт
- Балин В., Премчанд — новеллист, Л., 1973; Премчанд. Биобиблиографический указател, М., 1962.
Ансориддин Иброҳимов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |