Prerafaelitlar
Прерафаэлитлар (юн. ргае — ол-дин ва Рафаэл) — ХИХ аср 2ярмида ўрта асрлар ва Рафаэлгача бўлган Илк Уй-ғониш даври санъатидаги самимийлик, покликни эътироф этиб, академизмга қарши чиққан инглиз рассомлари ва ёзувчилар. 1848-йилда "Прерафаэлитлар биродарлиги"ни ташкил қилган (Д.Г.Россетти, Ж.Э.Миллес, Х.Хант ва бошқалар). П. ҳаётни, ўзидан, натурадан расм ишлашга даъват қилган; ҳаётни гўзаллаштиришга бўлган интилиши ижодда борлиқни услублаштириш ва майда к,исмларигача аниқишланадиган безакдорликнинг ҳукмронлигига олиб келди. Мас, У. Моррис ҳиссиз машина ишлаб чиқаришга қарши жонли қўл меҳнатини яратишга ҳаракат қилди. П. ғоялари ва амалиёти адабиётда символизм (У.Патер, О.Уайлд) ва тасвирий ҳамда амалий безак санъатида модерн (О.Бёрдсли ва бошқалар)йўналишига туртки берди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |