"ПРЕССТИЖ" — ишбилармон ва тад-биркорларнинг ҳафталик реклама жур-нали. Тошкентда 1995-йилдан рус тилида нашр этилади. Муассислар; "Мир экономики и права" нашриёт уйи ва "Cолик ва божхона хабарлари" газетаси. Ҳафтанинг ҳар душанба кунлари 96 саҳифада чоп этилади. Асосан, ишбилармонлик, тижорат хабарлари, реклама эълонлари, маслаҳатлар, товар бозорлари ва биржа кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар, хизматлар турлари, ишлаб чиқариш маҳсулотлари, офис хизмати ва бошқа ҳақида эълонлар берилади. Бундан ташқари, "П." маркаси остида "Частний сектор", "Пресстиж ТВ", "ТВ плюс" иловалари ҳам чоп этилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил