Преципитат, дикалсий фосфат дигидрат, CаҲПО4-2Ҳ2О — фосфорли минерал ўғит. Оқ ёки оч кулранг кукун. Муштланиб қолмайди, яхши сочилади. Фосфат кислотани оҳак сути ёки бўр ёрдамида чўктириб олинади. Таркибида 25 дан 38% гача П2О5 бор. Сувда эримайди, лекин таркибида ўсимлик ўзлаштира оладиган, ситрат эритмасида эрийдиган дикалсийфосфат ҳолатидаги фосфори бор. П. ҳамма тупрокдар ва барча экинлар у чун асосий ўғит сифатида плуг ёки Қуёш(Ой) култиватор ёрдамида маълум чукурликка соли-нади. Самарадорлиги жихатидан суперфосфатам қолишмайди. Чорвачиликда бўрдоқига боқиладиган чўчқа ва паррандалар рационида калсий ва фосфорли минерал қўшимча сифатида озуқа П. қўлланади. Таркибида 46— 48% П2О5 бор. Унинг таркибидаги фосфорнинг 83%га яқин миқдори ҳайвонларда қазм бўлади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил