Приапулидлар (Приапулиада) - тубан чувалчанглар гуруҳи. Узунлиги 2 мм дан 10 см гача. Гавдаси чувалчангсимон, гавда бўшлиғи паренхима билан тўлган. Гавдасининг олдинги қисми — ҳарту-ми махсус мускуллар ёрдамида ичкаригатортиб олинади. Ичаги тўғри, оғиз ва анал тешиклари ривожланган. Қон айланиш системаси йўқ. Айириш органлари протонефридийлар. Нерв системаси халқум атрофи нерв ҳалқаси ва қорин нерв стволидан иборат. Айрим жинсли. 7 уруққа мансуб 11 тури илиқ сувли денгизларда тарқалган. Йиртқич, сув тубидаги уяларда яшайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил