Припят (беларусча: Прыпяць, украинча: Прип’ять) — Беларус ва Украинадаги дарё. Днепрнинг ўнг ирмоғи (Киев сув омборига қуйилади). Узунлиги 775 км, ҳавзасининг майдони 114,3 минг км². Дарёнинг кўп қисми Полесе пасттекислигидан оқиб ўтади. Декабрда музлаб, мартда муздан бўшайди. Асосий ирмоқлари: ўнгдан — Стоход, Стир, Горин, Уборт, Уж, чапдан — Яселда, Лан, Случ, Птич. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 460 м³/сек. Қуйилиш жо-йидан 500 км да кема қатнайди. Ёғоч оқизилади. Балиқ овланади. Припят бўйида Пинск, Петриков, Мозир, Наровля, Чернобил шаҳарлари жойлашган. Припят Днепр—Буг канали орқали Буг дарёси билан ва Днепр — Неман канали орқали эса (Шчара дарёси орқали) Неман дарёси билан боғланган.[1]


Давлат


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил