Пристан — Бу Бандаргоҳ. Қорақалпоғистон Республикасидаги шаҳар (1958-йилдан). Нукус шаҳар Кенгашига қарашли. 1958-йил 16-апрелда асос солинган. Яқин темир йўл стансияси — Нукус (8 км). Амударёда транспортнинг ривожланиши натижасида вужудга келган. Аҳолиси 15,7 минг киши (2002). Темир-бетон ва дурадгорлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Ароқ-вино заводи, умумий таълим мактаблари, клуб, маданият уйлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил