Prodromal davr
Продромал давр (юнонча продромос — олдиндан ҳабарловчи, дарак берувчи) — юқумли касалликнинг яширин давридан сўнг бошланиб, унинг асосий клиник белгилари юзага чиққунигача бўлган давр. Бу даврда патоген микроб ўзига мойил аъзо ёки тўқимада кўпая бошлаб, агрессив фермент ва токсинлар ишлаб чиқаради. Продромал давр бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Бу даврда кўпгина юқумли касалликларга хос умумий белгилар: гавда ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, дармонсизлик, ланж бўлиш, иштаҳа йўқолиши ва бошқа кузатилади. Продромал даврдан сўнг юқумли касалликнинг авж олиш даври бошланади ва беморда касалликнинг асосий белгилари намоён бўлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |