Professor X
Профессор Х (Чарлес Франcис Хавиэр) — Марвел Cомиcс томонидан яратилган персонаж. Стан Леэ ва Жаcк Кирбй томонидан яратилган ушбу персонаж биринчи марта 1963-йилда Тҳе Х-Мен #1 комиксида пайдо бўлган.
| Профессор Х | |
|---|---|
|
Файл:Профессор Чарлес 'Х' Хавиэр.пнг Астонишинг Х-Мен #7 (март, 2018-йил). Рассом: Мике Деодато Жр. | |
| Нашр ҳақида маълумот | |
| Нашриёт | Марвел Cомиcс |
| Дебют |
Тҳе Х-Мен #1 (сентабр, 1963-йил) |
| Муаллиф(лар) |
Стан Леэ Жаcк Кирбй |
| Қаҳрамон ҳақида маълумот | |
| Тўлиқ исми | Чарлес Франcис Хавиэр |
| Таваллуд жойи | Ню-Ёрк, АҚШ |
| Иттифоқчилари ва душманлари ҳақида маълумот | |
| Иттифоқчилари |
Ғаройиб одамлар Иллуминати Х-Cорпоратион Янги мутантлар Геношан Эхcалибур Старжаммерс Cадре К Мутантлар биродарлиги |
Хавиэр ғайриинсоний кучлар билан дунёга келган мутантдир. У мутантлар ва инсонларнинг тинч-тотувликда яшаши учун курашадиган Ғаройиб одамлар (Х-Мен) жамоасининг асосчиси ҳисобланади. Хавиэр кучли телепатик қобилиятга эга мутантдир. У бошқа одамларнинг фикрларини ўқий олади ва ҳатто уларни бошқара олади. Хавиэр Ню-Ёркда бутун дунёдан келган мутантлар учун хусусий мактаб очган.
Хавиэр оёқлари фалаж бўлгани сабабли ногиронлар аравачасидан фойдаланади. Дунёдаги энг қудратли телепатлардан бири бўлган Хавиэр даҳо ҳамдир. У мутант генларига эга бўлган шахсларнинг қаерда эканлигини топиш учун „Cеребро“ деб аталувчи технологик қурилманинг яратувчисидир.
Хавиэр, собиқ дўсти Магнетодан фарқли ўлароқ, ҳар доим зўравонликка қарши бўлган. У мутантларга бошқа одамлар билан тинч-тотувликда яшаш учун пацифистик таклифларни илгари сурди. Хавиэрнинг мақсадлари ва сиёсий қарашлари бир неча бор Мартин Лутҳер Кинг Жр.[1] билан, Магнето эса Малcолм Х билан солиштирилган[1].
Профессор Х ролини Ғаройиб одамлар, Х2, Ғаройиб одамлар: Сўнгги интиқом ва Ғаройиб одамлар: Муқаддима. Сувсар филмларида Патриcк Стеwарт гавдалантирган. Профессор Х'нинг ёшлигини эса Ғаройиб одамлар: Биринчи синф, Ғаройиб одамлар: Ўтган келажак, Ғаройиб одамлар: Апокалипсис ва Ғаройиб одамлар: Феникс зулмати филмларида Жамес МcАвой гавдалантирган.
Яратилиш тарихи
Стан Леэ ва Жаcк Кирбй томонидан яратилган ушбу персонаж биринчи марта 1963-йилда Тҳе Х-Мен #1 комиксида пайдо бўлган. Стан Леэнинг айтишича, Профессор Хавиэр’нинг қиёфаси Осcар мукофоти совриндори Юл Брйннердан илҳомланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Профессор Х Анд Магнето: Аллегориэс Фор Мартин Лутҳер Кинг Жр. Анд Малcолм Х“. Сcреэнед (1 июн 2011). 9 ноябр 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 апрел 2014.
Ҳаволалар
- Профессор Х Марвел.cом сайтида
- Профессор Х Марвел Датабасе сайтида
- Профессор Х Марвел Диреcторй сайтида
- Профессор Х Cомиc Вине сайтида
- Профессор Х Wритеупс.орг сайтида
- Профессор Х УнcаннйХмен.нет сайтида