Profilaktoriy
Профилакторий — даволашпро-филактика муассасаси. Аҳолини ишдан ажралмаган ҳолда даволайди, дам олиш учун шароит яратади. Йирик ишлаб чиқариш корхоналари қошида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ташкил қилинади. Профилакторийга кундузги (кечаси ишлайдиганлар учун), тунги (кундузи ишлайдиганлар учун) санаторийлар, парҳез ошхоналари ва бошқа киради. Профилакторий иш қобилиятини сақлашга, касалликлар камай-ишига имкон беради. Умумий терапия (ички касалликларни даволайдиган) ва, махсус ихтисослаштирилган (асосан, маълум бир касалликлар, мас, силни даволайдиган) профилакторийлар бор. Профилакторийда даволаниш учун бериладиган йўлланма бепул ёки чегирилган миқдорда бўлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |