Prokopiy Kesariskiy
562 й. кейин вафот этган – Вкизантиялик тарихчи, император Юстин саройида кичик давлат хизматчиси: юрист – маслаҳатчи; Эронга ва германларга қарши урушларда иштирок этган. Ўзининг “Урушлар” (8 китобдан иборат; 503 й. ёзилган) ҳамда “Қурилишлар ҳақида” (553-555 й. битилган) китобларида император Юстин (527-565) ни кўкларга кўтариб мақтайди. Прокопий Кесарийскийнинг асарлари Византиянинг ВИ асрдаги ички ва ташқи сиёсатини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади; римликларнинг (улар ўзларини византияликлар[1] деб атарди) Эронга қарши урушларини батафсил баён этган. Муаллиф бу урушларда шахсан иштирок этган. Асарда Хусрав Ануширвон, Эроннинг айрим давлат арбоблари, саройда амалда бўлган қабул маросимлари ҳақида ҳикоя қилади.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ О'рганилаётган мамлакат тариҳшунослиги ва манбашунослиги(Эрон).