Protoplastlar
Протопластлар (прото... ва юн. пластос — ҳосил бўлган, шаклланган) — ўсимликларда учрайдиган, пўсциз, фақат ҳужайра мембранаси билан ўралган ҳужайралар. Ҳужайра мембранаси ситоплазмани ўраб туради. П.ни ҳужай-ра инженериясида фойдаланиш учун сунъий ҳосил қилинади. Ўсимлик ҳужайраларини клонлаш ва яхлит ўсимликни регенерация қилишда ҳам фойдаланилади. Пўсциз бўлгани ту-файли П.дан ҳар хил ўсимлик ҳужайраларини дурагайлашда фойдаланиш мумкин. П. микроорганизмларда мутациялар натижасида, антибиотиклар ва зарарли омиллар таъсирида ҳам ҳосил бўлиши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |