Provayder
Провайдер (инглизча: провидер) — компютерларни интернет тармоғига улаш ва ахборотлар алмашинишни ташкил қилиш билан шуғулланадиган воситачи ташкилот. Интернет ахборотлари истеъмолчилари сони кўпайган сари П.лар хизматига эҳтиёж ҳам ортиб борди. Телефон алоқадан ташқари оптик толали кабеллар, радио тармоғи ёки сунъий йўлдош орқали интернет билан боғланиш мумкин бўлди. Ўзбекистонда интернет билан уланишга доир ахборот хизматлари (П.лар) 1997-йилдан кўрсатила бошлади. Дастлаб, Найтов (ҳттп:// www.найтов.cом), Истлинк (ҳттп:// www.эастлинк.уз) ва бошқа кўплаб провайд-компаниялар фаолият бошлади (1999). Ўзбекистон Республикасининг деярли барча ҳудудларида халқаро интернет тармоғига уланиш ЎзПАК Давлат компаниясининг халқаро каналлари орқали таъминланади. Ўзбекистонда 50 дан оптик, интернет П.лар рўйхатга олинган (2004).[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |