Proyeksion apparat
Проексион аппарат (проектор) — турли ясси объектлар (чизмалар, расмлар, фотонусхалар ва бошқалар) тасвирини ёруғлик оқими ёрдамида эк-ранда ҳосил қилувчи оптик қурилма. Муқим (стационар) ва кўчма турларга булинади. Диаскопик, эпископик ва эпидиаскопик хиллари бор. Диаскопик Проексион аппарат (диапроекторлар) шаффоф тасвирларни ёритиш йўли билан экранга туширади; бунга кинопроексион аппарат, проексией фонар, катталашти-рувчи аппарат ва бошқа киради. Диаскоп ди-апроектордан фарқ қилади: диапроектор негативдаги тасвирни фотоқоғозга ўтказишда, диапозитивларни кўришда, микрофилмларни ўқишда, аэрофотосуратларни ишлашда қўлланади, диаскоп шаффоф объектдан ўтувчи ёруғлик нурлари ёрдамида окуляр оркали шу объектни кўришга имкон беради. Эпископик Проексион аппарат экранда ношаффоф объектларнинг тасвирини улардан қайтган ва сочилган нурлар билан хреил қилади; бунга эпископ, проектор ва бошқа киради. Эпидиаскопик Проексион аппарат диас-копик ва эпископик Проексион аппаратларнинг қўшилгани бўлиб, шаффоф ва ношаффоф объектлар тасвирини экранга туширади. Проексион аппарат механик ва оптик қисмлардан иборат. Механик қисми ёрдамида проексияланувчи объектлар ва-зияти ўзгартирилиб турилади. Оптик қисми ёритиш манбаи ва линзалар тўпламидан иборат. Проексион аппарат ўлчаш техни-касида, кинотеатрлар, лабораториялар ва бошқа жойларда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Физикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |