Наср (араб. — сочиш), проза — адабий тур; вазн ва қофия сингари шеъриятга хос унсурларга эга бўлмаган ёзма нутқ маҳсули. Европа халқлари адабиётида бўлганидек, Шарқ халқлари адабиётида ҳам Н. ёзма нутқ шакли сифатида шеъриятга нисбатан кечроқ пайдо бўлган. В—ВИИИ асрларга оид Урхун-Энасой ёдгорликларини туркий халқлар адабиётидаги Н.нинг энг қад. намуналари, деб ҳисоблаш мумкин. Шеъриятнинг ривожланиши "Қутадғу билиг" (Юсуф Хос Ҳожиб) ва "Ҳибат ул-ҳақойиқ" (Аҳмад Югнакий) каби достонларнинг яратилиши билан бирга Х—ХИИ асрларда Абдулмуайян насл Абуали Балхийларнинг "Шоҳнома", Абдулмуайд Балхийнинг "Гершаспнома", Ҳомидиддин Балхийнинг "Макрмати Ҳомидий", Саидаддин Муҳаммад Ав-фий Бухорийнинг "Жавоме ул-ҳикоёт ва лавомеъ ур-ривоёт" ("Ҳикоялар тўплами ва ривоятлар ёлқини") сингари насрий асарлари вужудга келди. ХИВ аср бошларида Рабғузийнинг "Қисаси Рабғузий", Навоийнинг "Маҳбуб ул қулуб" сингари насрий асарлари, айниқса, "Бобурнома"нинг яратилиши билан ўзбек адабиётида миллий Н.нинг асосий қирралари нурланиб кетди. Аммо шунга қарамай, ҳозирги тушунчадаги Н.нинг тараққиёти бевосита ХХ аср билан — замонавий адабиётнинг шаклланиш ва ривожланиш даври билан боғлиқ. Худди шу даврда том маънодаги ўзбек бадиий Н.и яратилди ва у адабий тур сифатида ўз шохобчаларига эга бўлди. ХХ аср бошларида вақтли матбуотнинг пайдо бўлиши, газ. ва журнал саҳифаларида Чўлпоннинг "Қурбони жаҳолат", "Дўхтир Муҳаммадёр", Қодирийнинг "Жувонбоз", "Улоқда" сингари ҳикояларининг яратилиши, Ҳамзанинг "Янги саодат", С. Айнийнинг "Бухоро жаллодлари", "Одина" қиссалари, Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романининг эълон қилиниши билан замонавий реалистик ўзбек Н.и узил-кесил шаклланди. Бу Н. мумтоз ўзбек адабиётидаги Н.дан даставвал ижобий ва салбий қаҳрамонлар образи, сюжет ва композицияси, бадиий конфликтга эгалиги, ҳаётий ёки афсонавий-фантастик воқеаларни муайян бадиий тил ва услубда тасвирлаб берганлиги ҳамда бадиий қонуниятларга тўла риоя этиб ёзилганлиги билан фарқланади.

Агар насрий нутқ янги пайдо бўлганида, шеърий нутқ сингари, жимжимадор ва баландпарвоз бўлган бўлса, ХХ асрнинг 1-чорагига келиб, ортиқча ҳашамлардан холи бўла бошлади, реалистик тасвирнинг қонун-қоидаларига тобора бўйсуниб борди. Н.га жонли тил хусусиятлари, прозаизм (маиший турмуш белгилари), диалектизм (шевачилик) унсурлари кириб келди. Бадиий соддалик, табиийлик, реал ҳаётга яқинлашиш майли Н.нинг асосий мезонларига айланди. Шу билан бирга ёзувчилар Н.нинг бадиий нутқ кўриниши эканлигини ҳам унутмадилар. Улар хусусий ижодий услублари ва ёзилаётган асар ҳарактеридан келиб чиққан ҳолда зарур ритм (оҳанг)ни танлаб, тасвир воситаларидан самарали фойдаландилар ва фойдаланилмоқда.

Бадиий адабиёт сўз санъатидир. Сўз Н.да ҳам асосий тасвир материали бўлиб хизмат қилади. Аммо у, шеъриятдаги сўздан фарқли ўлароқ, китобхоннинг диққат-эътиборини ўзига қаратмайди. Аниқроқ айтганда, сўз Н.да ҳарактерлар яратувчи роман ёки ҳикоядаги бадиий оламни ташкил этувчи воқеалар, ҳаракатлар ва бошқаларнинг, яъни асар сюжетининг бадиий мужассамланишига ёрдам беради; сўз Н.да тасвир воситасидир. Агар шоир (муаллиф) сўзи устуворлик қилгани ва персонаж сўзи ҳам шоир (муаллиф) сўзи билан уйғун бўлгани учун шеърият монологик ҳодиса ҳисобланса, Н. диалогик ҳодисадир. У ўзига рангбаранг , ҳатто бир-бирига мувофиқ бўлмаган овозларни "йиғиб" олади. Бадиий Н.да носир (муаллиф), ҳикоянавис ва персонажларнинг овозлари ўзаро мураккаб алоқага киришиб, сўзга сермаънолик, серйўналишлик хусусиятларини бағишлайди. Н. шеърият сингари, реал воқеликка ўзгача тус бериб, ўзига хос бадиий оламни яратади.

Н. адабий тур сифатида турли шохобчалардан ташкил топади. Бу шохобчалар жанр деб аталади ва қуйидагича таснифланади: очерк, ҳикоя, қисса, роман, эпопея. Бу жанрларнинг ҳар бири, ўз нав-батида, янги-янги кўринишларга бўлинади. Мас, тарихий роман, биофафик роман, психологик роман, саргузашт роман, илмий-фантастик роман ва бошқа

Н. билан назм ёки шеъриятнинг ўзаро бир-бирига яқин шакллари ҳам мавжуд. Агар лирик проза ёки лирик Н., шунингдек, насрий шеър Н.нинг шеъриятга хос лирик туйғу ва оҳанглар устуворлик қилган кўринишлари бўлса, сочма, сарбаст шеър ёки эркин шеър шеъриятнинг Н.га хос белгиларига эга шаклларидир. Агар Қодирий, Чўлпон ёки Ойбек романларида лирик ҳарорат ва нафосат ёғдулари жилва бериб турса, Абдулла Қахдор, Шукур Холмирзаев ҳикояларида шафқациз реализм унсурлари кўзга яққол ташланиб туради. Тоғай Мурод романлари услубида эса ритмик Н. белгилари устувордир. Ҳозирги ўзбек Н. ҳар томонлама бадиий юксакликка эришган ва жаҳон Н.ининг энг яхши тажрибалари ва анъаналари билан бойиган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил