Psammitlar
Qiyofa
Псаммитлар (юн. псаммитес — кумли, псаммос — қум) — қумли жинслар. П. таркибида 50%, баъзан ундан кўпроқ 0,05 – 1 мм ўлчамли минерал заррачалар ва чақиқтоғ жинслари бўлади. Юмшоқ (уваланган) П. — кум ва жипслашган (сементлашган)лари — кумтошлар деб юритилади. П. мономи-нералли (асосан, кварсли), олигомиктли (кварсдала шпатли ва бошқалар) ва поли-минералли (аркоз ва граувак) жинсларга ажратилади. Улар, асосан, тоғ жинслари емирилиб, чақиқ бўлаклари кўчирилиб жойлашганда ҳосил бўлади. Баъзи П. нинг ўзи фойдали қазилма (но-руда қурилиш материаллари) ёки нефт ҳамда газ уюмлари ўзида сақлайди, кам ҳолларда олмос, олтин, платина ва бошқа сочма конлар ҳосил қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |