1) Психика (қадимги юнонча: ψῡχικός, псйчикос — „руҳий“) ёки руҳият — юксак даражада ташкил топган материя (мия)нинг воқеликни алоҳида шаклда акс эттиришдан иборат хусусияти. Асосан, сезги, тасаввур, тафаккур, иродавий хатти-ҳаракат ва бошқа субектив образларда акс этади. Психика материяга нисбатан иккиламчи, хреила. Бу психиканинг мавжудлик усули (психика мия хусусияти)да ва унинг мазмуни (психика — обектив оламнинг субектив образи)да кўринади. Психика материя тараққиётининг муайян босқичида — тирик организмларда сезувчанликнинг алоҳида шакли ёки ҳис қилиш қобилияти пайдо бўлиши билан вужудга келган. Тирик мавжудотнинг морфологик-физиологик тузилиши мураккаблашуви, унда нерв системасининг вужудга келиши ва тараққий этиши, бош мия, унинг катта ярим шарларининг шаклланиши ва такомиллашиши жараёнида ривожланган. Психиканинг ўзига хос органи инсонда ва олий даражада ривожланган ҳайвонларда бош миядир. Психика — субективлик билан обективликнинг бирлигидир. Психик фаолият доимо муайян субектга хос бўлиб, унинг индивидуал хусусиятлари билан боғлангандир. Айни вақтда психика обектив оламнинг муайян манзарасини яратувчи мия инъикос фаолиятининг реал жараёни сифатида обективдир. Психика психик жараёнлар, ҳолатлар ва инсоннинг психик хусусиятларининг зоҳирий бирлигидир. Психика ривожининг олий шакли — инсон психикасидир. Унинг пайдо бўлиши ва ривожланишида инсонга хос бўлган атрофдаги олам билан ўзаро муносабатга киришиш усули — меҳнат ҳал қилувчи рол ўйнаган. Инсон психикаси фақат биологик тараққиётнинг эмас, ижтимоийтарихий тараққиётнинг ҳам маҳсулидир. Ижтимоий, меҳнат амалиёти олий, фақат инсонгагина хос психика шакли — оягни вужудга келтирди. Инсон психикасининг энг муҳим хусусияти — ишлар, ҳодисалар ва бошқаларни олдиндан кўра билиш ва ўзи нима қилишини режалаштиришдан иборат. Инсон обектив воқеликдаги предметлар ва ҳодисаларни тажрибага асосланиб идрок қилади. Инсоннинг психик фаолияти асосида биринчи ва иккинчи сигнал системаларининг ўзаро таъсири ётади. Психиканинг муҳим томони унинг рефлекторлик табиати, яъни рефлекслар ҳосил бўлиши, бу жараённинг тўхтовсиз ва қатъий кечишидир. Реал психика фаолият кўринишида мавжуд. Фаолиятда у шаклланади, намоён бўлади ва билиб олинади. Инсон психикасининг шаклланишида таълим ва тарбия муҳим рол ўйнайди. Таълим ва меҳнат жараёнида ҳар бир шахс психикасининг индивидуал ривожланиши юз беради, бу инсоният тўплаган моддий ва маънавий бойликларни ўзлаштиришдан иборатдир. Психикани психология ўрганади[1].

2) Психика о'зга алоҳида олам эмас; у органик ҳаётнинг юксак шаклларидан бо'либ , фақат ҳайвонлар ва одамларга хосдир. ҳайвонлар билан одам, о'симликлардан фарқ қилиб, ёлг'из органик ҳаётга эга бо'либгина қолмай,балки, шу билан бирга, психик ҳаётга ҳам эгадир. Лекин ма'лумки ҳайвонларнинг психик ҳаёти инсонларникига қараганда соддароқдир. Одам психикаси ҳайвонлар психикасидан сифат жихатидан фарқ қилади. Одамда психик ҳаётнинг юксак шакли онг - бордир. Одам онгли мавжудотдир.

Манбалар

  1. ↑ Ғозиев, Эргаш; ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

2 П.И.Иванов, М.Э.Зуфарова. Умумий Психалогия. 2008