Ичиш учун томчи шаклидаги ЛСД эритмаси

Психоделик терапия (ёки психоделик воситалар ёрдамида олиб бориладиган терапия) — руҳий саломатлик билан боғлиқ касалликларни даволашда психоделик дорилардан фойдаланишга асосланган даволаш усули[1][2]. Руҳий бузилишларни даволаш ва инсоннинг умумий саломатлиги яхшилаш мақсадида мескалин (пеёт кактусидан олинади), ЛСД, псилоцибин ва псилоцин (айрим қўзиқоринлар таркибида учрайди), аяҳуаска, ДМТ, 5-МеО-ДМТ, ибогаин ҳамда МДМА каби моддаларни қўллаш таклиф этилган. 2021-йил ҳолатига кўра, психоделик моддалар аксарият мамлакатларда назорат қилинадиган моддалар ҳисобланади. Шу сабабли, айрим истиснолардан ташқари, психоделик терапия фақат клиник синовлар доирасида қўлланилади ҳамда одатий тиббий амалиётда қонуний равишда мавжуд эмас[2][3].

Психоделик терапияни ўтказиш тартиби анъанавий психиатрик дори воситалари билан даволаш усулларидан фарқ қилади. Анъанавий психиатрик дорилар одатда бемор томонидан ҳар куни камида бир марта ва кўпинча шифокор назоратисиз қабул қилинади. Замонавий психоделик терапияда эса психоделик модда терапевтик муҳитда бир сеанс давомида, айрим ҳолларда эса уч сеансгача қўлланилади[4]. Терапиядан олдин мутахассислар беморни психоделик тажрибага тайёрлайди, терапиядан кейин эса олинган кечинмалар ва хулосаларни кундалик ҳаёт билан боғлашга ёрдам беради[5][6]. Психоделик модда қабул қилингандан сўнг бемор одатда кўз боғичи тақади ва мусиқа тинглайди. Терапевтик гуруҳ одатда жараёнга аралашмайди, бироқ хавотир, гангиш (дезориэнтация) каби бошқа ножўя ҳолатлар юзага келганда беморни тинчлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун ёрдам кўрсатади[5][6].

2022-йил ҳолатига кўра, психоделик терапияга оид юқори сифатли илмий далиллар нисбатан кам бўлиб, унинг турли усуллари ва қўлланиш соҳаларининг самарадорлиги ҳамда хавфсизлигини ишончли баҳолаш учун янада кўпроқ ва кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилиши зарур[7][8][1]. Дастлабки ижобий натижаларга асосланиб, ҳозирда олиб борилаётган тадқиқотларда катта депрессив бузилиш[7][9], даволаб бўлмайдиган касалликлар билан боғлиқ хавотир ва депрессия[7][10], ҳамда жароҳатдан кейинги стресс бузилиши каби ҳолатларни даволаш учун таклиф этилаётган психоделик терапия усуллари ўрганилмоқда[8][11]. Америка Қўшма Штатлари Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси псилоцибин (даволашга чидамли депрессия ва катта депрессив бузилиш учун) ҳамда МДМА (посттравматик стресс бузилиши учун) ёрдамида ўтказиладиган психоделик терапияларга „Ривожлантирувчи терапия“ мақомини берди. Бу мақом истиқболли дори воситаларининг тасдиқланиш жараёнини тезлаштиради[12].

Тарихи

Психоделик моддаларнинг ибтидоий даврда қўлланилиши

Инсонлар қадим замонлардан буён кактуслар, уруғлар, дарахт пўстлоғи, илдизлар ҳамда турли ўсимлик ва замбуруғлардан олинадиган психоделик моддаларни истеъмол қилиб келган[13][14]. Қадимдан шаманлар ва табиблар психоделик моддалардан руҳлар олами билан алоқа ўрнатиш воситаси сифатида фойдаланган. Ғарб маданиятида шаманлар ва табибларнинг бундай амалиёти асосан диний ёки маънавий маросим сифатида талқин қилинса-да, кўплаб халқларнинг энтеоген ва шаманистик маросимлари таркибида психотерапияга хос айрим элементларни ҳам учратиш мумкин[15].

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Психоделик терапия қуйидаги ҳолатларга эга бўлган шахслар учун тавсия этилмайди:[16][17][18]

  • ҳомиладорлик даврида;
  • эпилепсия ёки бошқа тутқаноқ касалликлари мавжуд бўлса;
  • оғир юрак-қон томир касалликлари, жумладан назорат қилинмайдиган артериал қон босими, юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги ёки илгари инфаркт ёки инсултни бошдан ўтказганлар;
  • ССРИ ёки МАО-И гуруҳига мансуб антидепрессант дори воситаларини қабул қилаётганлар;
  • шахснинг ўзида ёки яқин қариндошларида шизофрения, шизоаффектив бузилиш, И тип биполяр бузилиш каби бирламчи психотик ёки аффектив бузилишлар, шунингдек депрессия билан боғлиқ психотик аломатлар кузатилган бўлса.

Танқидлар ва баҳс-мунозаралар

Психоделик терапия депрессия, травмадан кейинги стресс бузилиши (ПТСБ) ва моддаларга қарамлик каби қатор руҳий саломатлик билан боғлиқ касалликларни даволашда истиқболли натижаларни кўрсатган бўлса-да, у ахлоқий, маданий ва илмий жиҳатлардан кенг баҳс-мунозараларга сабаб бўлган[19]. Танқидчилар психоделик моддаларни барча муаммолар учун универсал ёки инқилобий ечим сифатида талқин қилишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозимлигини таъкидлайди[20]. Уларнинг фикрича, бундай ёндашув клиник тадқиқотлар далилларининг чекланганлиги, узоқ муддатли хавфсизлик бўйича маълумотларнинг етарли эмаслиги ҳамда даволаш имкониятларидан тенг фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни эътибордан четда қолдириши мумкин[21].

Жамоатчилик қизиқиши

ХХИ асрда психоделик моддалар ёрдамидаги терапияга жамоатчилик қизиқишининг қайта ортишига, қисман, Тҳе Неw Ёркер, Тҳе Неw Ёрк Тимес ва Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал нашрларида эълон қилинган мақолалар туртки бўлди[22].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 "Псйчеделиcс анд Псйчеделиc-Ассистед Псйчотҳерапй". Тҳе Америcан Жоурнал оф Псйчиатрй 177 (5): 391–410. Май 2020. дои:10.1176/аппи.ажп.2019.19010035. ПМИД 32098487. 
  2. ↑ 2,0 2,1 "Псйчеделиc тҳерапй: а роадмап фор wидер аccептанcе анд утилизатион". Натуре Медиcине 27 (10): 1669–1671. Оcтобер 2021. дои:10.1038/с41591-021-01530-3. ПМИД 34608331. 
  3. ↑ "Этҳиcал анд легал иссуэс ин псйчеделиc ҳарм редуcтион анд интегратион тҳерапй". Ҳарм Редуcтион Жоурнал 18 (1). Април 2021. дои:10.1186/с12954-021-00489-1. ПМИД 33827588. ПМC 8028769. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=8028769. 
  4. ↑ "Псйчеделиc Псйчиатрй'с Браве Неw Wорлд". Cелл 181 (1): 24–28. Април 2020. дои:10.1016/ж.cелл.2020.03.020. ПМИД 32243793. 
  5. ↑ 5,0 5,1 "Ҳуман ҳаллуcиноген ресеарч: гуиделинес фор сафетй". Жоурнал оф Псйчопҳармаcологй 22 (6): 603–620. Аугуст 2008. дои:10.1177/0269881108093587. ПМИД 18593734. ПМC 3056407. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3056407. 
  6. ↑ 6,0 6,1 "Cуррент перспеcтивес он псйчеделиc тҳерапй: усе оф серотонергиc ҳаллуcиногенс ин cлиниcал интервентионс". Интернатионал Ревиэw оф Псйчиатрй 30 (4): 291–316. Аугуст 2018. дои:10.1080/09540261.2018.1486289. ПМИД 30422079. 
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 "Ассессинг тҳе риск-бенефит профиле оф cлассиcал псйчеделиcс: а cлиниcал ревиэw оф сеcонд-wаве псйчеделиc ресеарч". Псйчопҳармаcологй 239 (6): 1907–1932. Жануарй 2022. дои:10.1007/с00213-021-06049-6. ПМИД 35022823. 
  8. ↑ 8,0 8,1 "МДМА-Ассистед Псйчотҳерапй фор Треатмент оф Посттрауматиc Стресс Дисордер: А Сйстематиc Ревиэw Wитҳ Мета-Аналйсис". Жоурнал оф Cлиниcал Пҳармаcологй 62 (4): 463–471. Април 2022. дои:10.1002/жcпҳ.1995. ПМИД 34708874. 
  9. ↑ "Эффиcаcй оф псйчеделиc треатменц он депрессиве сймптомс: А мета-аналйсис". Жоурнал оф Псйчопҳармаcологй 34 (10): 1079–1085. Оcтобер 2020. дои:10.1177/0269881120919957. ПМИД 32448048. 
  10. ↑ "Псйчеделиcс фор тҳе треатмент оф депрессион, анхиэтй, анд эхистентиал дистресс ин патиэнц wитҳ а терминал иллнесс: а сйстематиc ревиэw". Псйчопҳармаcологй 239 (1): 15–33. Жануарй 2022. дои:10.1007/с00213-021-06027-й. ПМИД 34812901. ҳттпс://ресеарч.руг.нл/эн/публиcатионс/псйчеделиcс-фор-тҳе-треатмент-оф-депрессион-анхиэтй-анд-эхистент. 
  11. ↑ "Пҳармаcологиcал-ассистед Псйчотҳерапй фор Пост-Трауматиc Стресс Дисордер: а сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис". Эуропеан Жоурнал оф Псйчотрауматологй 12 (1). Жануарй 2021. дои:10.1080/20008198.2020.1853379. ПМИД 33680344. ПМC 7874936. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7874936. 
  12. ↑ "МДМА-ассистед псйчотҳерапй фор посттрауматиc стресс дисордер: А промисинг новел аппроач то треатмент". Неуропсйчопҳармаcологй 45 (1): 231–232. Жануарй 2020. дои:10.1038/с41386-019-0482-9. ПМИД 31455855. ПМC 6879520. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6879520. 
  13. ↑ "Псйчоаcтиве Субстанcес ин Преҳисториc Тимес: Эхамининг тҳе Арчаэологиcал Эвиденcе". Тиме анд Минд 8 (1): 91–112. 2 Жануарй 2015. дои:10.1080/1751696Х.2014.993244. 
  14. ↑ "9 Минд-Алтеринг Планц". Энcйcлопедиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/лист/9-минд-алтеринг-планц. <!--->
  15. ↑ „Шаманиc Гуиделинес фор Псйчеделиc Медиcине“, Псйчеделиc медиcине: неw эвиденcе фор ҳаллуcиногениc субстанcес ас треатменц. Wестпорт, CТ: Праэгер Публишерс, 2007. ИСБН 978-0-275-99023-7. 
  16. ↑ „Медиcал Cонтраиндиcатионс то "Cлассиc" Псйчеделиc Усе“ (эн). псйчеделиcс.уcсф.эду. Қаралди: 2023-йил 30-январ.
  17. ↑ „Тҳерапеутиc гуиделинес: дангерс анд cонтра-индиcатионс ин тҳерапеутиc апплиcатионс оф ҳаллуcиногенс“, Псйчеделиc Медиcине (эн), 2007. ДОИ:10.13140/РГ.2.1.2364.8888. 
  18. ↑ „Псйчеделиcс аре а промисинг тҳерапй, бут тҳей cан бе дангероус фор соме“ (2023-йил 11-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-феврал.
  19. ↑ Яден, Давид Б. (2023). "Тҳе энтропиc патҳ то ментал ҳеалтҳ: Ҳоw псйчеделиc тҳерапй wоркс анд wҳй ит маттерс". ПЛОС ОНЕ 19 (3). дои:10.1371/жоурнал.поне.0293675. ПМИД 38451885. ПМC 10919602. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=10919602. 
  20. ↑ Виñа, Сеан М.. „МДМА тҳерапй режеcтион эхпосес проблемс ин тҳе псйчеделиc ренаиссанcе“ (2024-йил 26-январ).
  21. ↑ Гассер, Петер (2023). "Тҳерапеутиc усе оф псйчеделиcс: Спиритуалитй, этҳиcс анд ментал ҳеалтҳ". Фронтиэрс ин Псйчиатрй 14. дои:10.3389/фпсйт.2023.1186541. ПМИД 37398579. ПМC 10311554. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=10311554. 
  22. ↑ "Такинг Псйчеделиcс Сериоуслй". Жоурнал оф Паллиативе Медиcине 21 (4): 417–421. Април 2018. дои:10.1089/жпм.2017.0684. ПМИД 29356590. ПМC 5867510. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5867510. 

Ҳаволалар