Psixrometr
Психрометр (юн. псйчрос — совуқ ва ...метр) — ҳаво намлиги ва температурасини аникдашда ишлатиладиган асбоб. Оддий П. 2 қўшалоқ (қуруқ ва намланган) термометрлардан иборат. Қуруқ термометр ҳаво температурасини курсатади. Намлангани (ҳўл латта билан ўралгани) иссиқлик қабул қилгич ҳисобланади. Термометрнинг симобли учини ҳўл дока билан ўраб, сувли идишга солинади. Ҳўл докадан сув буғланганда термометрдан иссиқлик йўқолиши кузатилади. Шу туфайли қуруқ термометрга нисбатан намланган термометрнинг температураси доим паст бўлади. Иккала термометрнинг температуралар фарқига кўра, махсус психрометрик жадвал, диаграмма, номограммалар ёрдамида ҳаво намлиги ҳисобланади.
П.нинг стансион, аспирацион ва дистансион хиллари бор. Стансион П.нинг термометрлари метеорологик будканинг махсус штативига маҳкамла-нади. Аспирацион П.нинг термометрлари махсус оправаларга ўрнатилади. Дистансион П.да қаршиликли термометрлар, термисторлар, термопаралардан фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |