Псёл ёки Псел (украинча: Псьол, Псел, Псло) — Россия Федерацияси ва Украина ҳудудларидаги дарё. Днепрнит чап ирмоғи. Узунлиги 717 км, ҳавзасининг майдони 22,8 минг км². Ўрта Россия қирларидан бошланади. Қордан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойидан 36 км да 55 м³/сек. Декабрда музлаб, март—апрелда муздан бўшайди. Асосий ирмоғи — Хорол (ўнгдан). Псел бўйида Обоян, Суми, Гадяч шаҳарлари жойлашган.[1]

Псел (Псёл)
Тавсиф
Узунлиги 717
Майдони 22 800 км²
Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил