Puanson
Пуансон (франс. поинcон) — 1) штамп ва бошқа қурилмаларнинг асосий кисми; металларни штамплаш ва пресслаш учун мўлжалланган. Штамплашда П. ишлов берилаётган металларга бевосита босим билан таъсир қилади. Пресслашда заготовкага П. пресс-шайба оркали босим беради. П. жуда қаттиқ пўлатлардан тайёрланади; 2) матбаада — ҳарф, белга ва бошқаларнинг бўртма тасвири туширилган, кесими тўғри тўртбурчакли тахтача (брусок); матрицада чуқур тасвир ҳосил қилишда ишлатилади; 3) география ҳариталаридаги шартли белгилар (доирача, квадратча ва бошқалар); 4) материал қат-тиқлигини аниклашда синаладиган ма-териалга бевосита таъсир қиладиган детал (асбоб, станок детали ва бошқалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |