Pulemyot

Пулемёт (рус. пуля — ўқ ва метат — отиш) — душманнинг ер, ҳаво ва сувдаги нишонларини шикастлаш учун ишлатиладиган тезотар автоматик қурол. Тузилиши ва вазифасига кўра: станокли, кўл, танк, зенит, авиация ва рота П.лари, стволининг диаметри бўйича асосий калибрли (6,5 — 8,0 мм) ва йирик калибрли (12,7–15 мм) хилларга бўлинади. Станокли П. 2000– 2800 м гача масофадан ердаги нишонларни ва 500 м гача масофадан ҳаводаги нишонларни шикастлайди. Станокли П. минутига 250 — 700 ўқ узади, оғирлиги 40–41 кг. Бу П.дан отишда икки киши иштирок этади. Зенит П.и ҳаводаги нишонларни (500 м гача масофада) отиш учун мўлжалланган. Бу П. йирик калибрли бўлиб, танк, бронетранспортёр, кема ва бошқа га ўрнатилади. Нишонни 1830–3500 м дан шикастлайди. Танк П.и танкка ўрнатила-ди: душманга танк тўпи билан бирга ёки алоҳида талафот етказиш учун мўлжалланган. Авиация П.и, одатда, самолёт ва вертолётларга ўрнатила-ди; душман самолётини, парашютчиларини ҳамда ердаги нишонларни отиш учун қўлланади. Қўл П. душманнинг жонли кучлари ва ўт очиш воси-таларини шикастлаш учун мўлжалланган; 1500–1830 м гача масофадаги нишонни аниқуради. Қўл П.идан паст учувчи самолётларга қарши отишда ҳам фойдаланиш мумкин. Қўл П.ининг жанговар ўқ узиш тезлиги минутига 150—600 ўқ, оғирлиги 10 — 16,25 кг. Уни бир киши ишлата олади. Рота П.и 1000 м гача масофадаги очиқ группа-вий ва ёлғиз нишонларни шикастлаш учун қўлланади. Жанговар отиш тезлиги минутига 250 ўқ. П.лар магазинли ва лентали турларга бўлинади. П. билан пиёда аскарлар, танк, авиация ва бошқа ҳарбий бўлинмалар қуроллантирилади. Биринчи П.ни америка ихтирочиси Х. С. Максим 1883-йил ихтиро қилган. Ҳозир кўп мамлакатларнинг қўшинларида рус ихтирочилари В. А. Дегтарев ва М. Т. Калашников П.ларидан фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |