Puli oshiqon
Пули ошиқон (шунингдек Пули ошуқон — „Ошиқлар кўприги“) — Бухоро шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи қадимий Шоҳруд канали устида қурилган эски кўприк. Сомонийлар маданият ва истироҳат боғининг асосий кириш дарвозаси олдида жойлашган[1].
| Пули ошиқон | |
|---|---|
|
| |
| Материал | пишган ғишт |
| Харита | |
| Пули ошиқон кўприги. 1887-йил. | |
| Пули ошиқон кўприги. 1930–1950-йиллар. | |
| Пули ошиқон кўприги. 2018-йил. | |
| Пули ошиқон кўприги (олд планда). Қўшмадраса ва Сомонийлар маданият ва истироҳат боғининг асосий кириш дарвозаси. 2018-йил. | |
Кўприкнинг қурилган даври номаълум. Баъзи бир бухороликлар унинг қурилишини Хожа Аҳрор (1404–1490) билан боғлашган. Шунга кўра кўприк ХВ асрда қурилган деб тахмин қилинади. Кўп асрлик меъморий иншоот бизгача етиб келган[1]. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилмаган[2].
Нақл қилинишича, кўприкнинг устун билан бўлинган қисмларидан бирида бир авлиёнинг қабри бўлган. Бу нақлга ишонувчилар ўтмишда шу жойда шам (нуқча) ёқишган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Мост Пули ошукон“ (русча). русрав.уз (2018-йил 18-январ). Қаралди: 2024-йил 12-май.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.10.2019 йилдаги 846-сон“. лех.уз (2019-йил 5-октябр). Қаралди: 2024-йил 12-май.