Purizm
Пуризм (франс. пурисме, лот. пурус — соф, тоза) — 1) адабий тилни бошқа тиллардан олинган ўзлаштирмалар, неологизмлардан тозалаш ҳамда адабий тилга меъёрланмаган лексик ва грамматик (халқчил сўзлашув, содда тилга оид, шева ва бошқалар) унсурларни табиий равишда кириб келишидан сақлашга интилиш. Миллий адабий тиллар шаклланиши даврида П. турли сиёсий ва маданий оқимлар билан боғланиши мумкин. 2) урфодатлар (феъл-атворлар)нинг софлиги ва жиддийлигига (баъзида юзаки тарзда) интилиш.
П.га миллий адабий тиллар меъёрлари шаклланиш даври ва адабий тилнинг услубий тизимидаги ўзгаришлар (лексикага янги унсурларнинг оқиб келиши, уларнинг услубий жиҳатдан қай-та тақсимланиши) хос бўлиб, у кўп ҳолларда айрим сиёсий ва маданий оқимлар билан боғлиқ (мас, Венгрия, Чехословакия, Туркия, Ҳиндистонда адабий тилларнинг вужудга келиши). Пуристлар миллий тилнинг ўзига хослигини — унинг ҳаттоки ўзлаштирилган (чет тиллардан олиниб, аллақачон истеъмолга кирган зарурий унсурлардан тўла озод бўлиши билан изохлаганлар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |