Александр Сергеевич Пушкин (1799-йил 26-май (6-июн) Москва — 1837-йил 29-январ (10-феврал) Санкт-Петербург) — улуғ рус адиби, янги рус адабиётининг асосчиси, драматург ва наср ёзувчи.

Александр Пушкин
Александр Сергеевич Пушкин
Таваллуди
Александр Сергеевич Пушкин

1799-йил 26-май (6-июн)
Вафоти 1837-йил 29-январ (10-феврал)
Санкт-Петербург, Россия империяси
Имзоси

Биографияси

Отаси Сергей Лвович қадимий дворянлар авлодидан, гвардия офицери бўлиб, франсузча шеърлар ёзиб турарди. Онаси Надежда Осиповна Пётрнинг тарбиясида бўлган ҳабаш А. П. Ганнибал (асли исми Иброҳим) нинг невараси эди. Ота-онаси ёш Пушкиннинг бувиси Мария Алексеевна ва энагаси Арина Родионовна тарбиясига топширган. Унинг амакиси Василий Лвович ўша даврнинг кўзга кўринган шоирлардан бўлиб Пушкинларникига таниқли шоирлар тез-тез меҳмон бўлиб келарди. Бу муҳит Пушкинда шеъриятга ҳавас уйғотди. 1811-1817-йилларда у Сарскоэ селодаги лицейда таълим олган. Пушкиннинг дастлабки шеъри матбуотда 1814-йилдаёқ босилган эди. 1833-йил декабрида Николай И Пушкинни камер — юнкер қилиб тайинлаган. 1837-йилда ёш франсуз офицери Жорж Дантес билан дуэлда Пушкин оғир яраланиб, вафот этади.

Ўзбек тилидаги таржима асарлари

Пушкиннинг кўплаб асарлари ўзбек тилига таржима қилинган („Борис Годунов“, „Дубровский“, „Кавказ асири“ Чўлпон томонидан (1936-37), „Евгений Онегин“ Ойбек томонидан (1937), „Боқчасарой фонтани“ Усмон Носир томонидан (1937), „Капитан қизи“ Абдулла Қаҳҳор томонидан (1939), „Руслан ва Людмила“ Миртемир томонидан (1948) таржима қилинган).

Ҳаёт йўли ва ижоди

Пушкин Александр Сергеевич (1799.26.5 (6.6), Москва — 1837.29.1 (10.2), Петербург) — рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси. Отаси Сергей Лвович кадимги дворянлар қавмидан, онаси Надежда Осиповна эса Пётр И қўлида тарбия кўрган ҳабаш — А. П. Ганнибалнинг набираси бўлган.

Пушкинда нафис сўзга меҳр-муҳаббатнинг пайдо бўлишида рус халқ қўшиқлари ҳамда эртакларини яхши билган энагаси Арина Родионовнанинг таъсири, айниқса, каттадир. Ўша даврнинг энг нуфузли ўқув юртларидан бири — Петербург яқинидаги Сарское село (ҳозирги Пушкин ш.) лицейида ўқиш (1811-1817) Пушкиннинг шоир ва эрксевар инсон сифатида шаклланишида муҳим омил бўлган. Пушкин лицейни тугатгач, Петербургга кўчиб борган ва ташки ишлар коллегиясида котиб лавозимида ишлаган. У Петербургда хизмат қилган йиллар (1817—20) Россиянинг тарихий тараққиёти учун муҳим бир давр эди.

Пушкиннинг дастлабки шеърлари 1913 йилда матбуот юзини кўрди. У лицейда ўқиб юрган кезларида 120 га яқин шеър ва 2 достон (тугалланмаган) ёзади. Лицей билан хайрлашув кечасига бағишланган шеъри эса шу кечада қатнашган Г. Р. Державинннт юксак баҳосига сазовор бўлиб, у Пушкиннинг буюк шоир бўлиб етишишини башорат қилади. Кейинчалик Пушкин рус жамиятида уйғониб бораётган эрксеварлик кайфияти таъсирида „Эркинлик“ (1817), „Чаадаевга“ (1818), „Қишлоқ“ (1819) сингари шеърларни яратади.

Пушкинга қадар рус шеъриятида қасида, марсия, хат сингари ҳар бир шеърий жанр классицизм томонидан белгиланган қатъий қонун-қоидалар асосида ёзилган. Пушкин ицей лирикасидан фарқли ўлароқ, Петербург даври ижодида шеърий жанрлар уртасидаги чегаралар ва услубий фарқларни бартараф этиб, рус шеърияти тараққиёти учун янги бадиий уфқларни очиб берган („Руслан ва Людмила“, 1820).

Пушкин ижодининг тадрижий йўлини шартли равишда 4 босқичга ажратиш мумкин. Агар 1813-16 йилларни ўз ичига олган л-босқичда Пушкин ўз замондошларининг бадиий тажрибасини ўзлаштирган бўлса, 2-босқич (1817—1820) да Пушкун ижодининг ғоя ва мавзулар олами кенгайиб, у ўз услубига эришиш йўлида бадиий изланишлар олиб бориб, китобий тил билан жонли халқ тилини ўзаро яқинлаштирди. Шоирнинг 1820—1824-йиллар ижодида (3-босқич) романтизм устуворлик қилди. Аммо кўп ўтмай, Пушкин қаҳрамонни поэтиклаштириш ва вокеликни эҳтирос билан тасвирлашда давом этган ҳолда романтик тасвир методидан чекинди. Пушкиннинг ижодининг 1925-йилдан бошланган 4-босқичида образлар ва мавзулар куламини чегаралашнинг ҳар қандай куринишини рад этувчи, фикр билан туйғуни, ҳақиқатни тадқиқ этиш билан „жонли тасаввур“ни ўзаро уйғунлаштиришга асосланган реалистик тизимни ишлаб чиқди Пушкиннинг рус жамиятидаги эрксевар кучлар таъсирида ёзилган зулм ва крепостнойликни фош этувчи шеърлари чор ҳукуматида норозилик кайфиятини уйғотди. 1819-йилда П. нинг „Яшил чироқ“ тугарагида иштирок этиши эса Александр И ни ниҳоятда ғазаблантирди. У 1820-йил майида Пушкинни Екатеринославга сургун қилди. Шоир Екатеринославга етиб келиши билан хасталикка йўлиқади ва иттифокр шу ерда қўноқда бўлган генерал Н. Н. Раевскийнинг оиласи билан бирга дастлаб Кавказга, кейин Қримга йўл олади.

Россиянинг жанубида яшаш Пушкин ижодида янги даврнинг бошланишига имкон берди. У дастлаб Ж. Байрон таъсирида романтик достонларини езди. Пушкиннинг романтизмининг илк намунаси — „Кавказ асири“ достони (1820—21) 20-йиллардаги эрксевар ёшлар кайфиятини ифодалагани учун улар ўртасида катта муваффақият қозонди. Пушкин воқеликни романтик бўёқлар билан тасвир этишда давом этиб, „Ака-ука қароқчилар“ (1821—22) ва „Боқчасарой фонтани“ (1923) достонларини яратди. „Лўлилар“ достони эса П.нинг ижодий тадрижида рўй берган жиддий бурилишнинг самараси бўлди. П.нинг романтик достонлари ва шу йиллар лирикаси („Демон“, „Денгизга“ ва бошқалар) ягона ғоявийбадиий йўналишга эга бўлиб, улар психологик тасвирнинг теранлиги, руҳий олам, табиат ва теварак-атрофдаги ҳаётий ҳодисалар ўртасидаги алоқаларнинг ранг-баранглиги билан ажралади.

1824-йил Пушкин хизмат вазифасидан озод этилиб, Михайловское қишлоғи (Псков) га сургунга юборилади. Иккинчи марта тазйиққа учраган шоир қисқа муддатли руҳий эзилишдан сўнг мутолаага берилиб, шу атрофдаги аҳолининг эртак ва қўшикларини тўплайди, „Борис Годунов“ трагедияси (1825), „Граф Нулин“ достони, „Қуръонга та-таббу“, „Андрей Шенъе“, „19-октабр“ ва бошқа машҳур шеърларини ёзади, „Евгений Онегин“ шеърий романи устидаги ишни давом эттиради. „Борис Годунов“ Пушкиннинг драматургия соҳасидаги дастлабки тажрибаси бўлсада, шоир унда Шекспир анъаналарига таянган ҳолда драматик санъатнинг янги йўлларини кашф этади, халқ билан ҳокимият ўртасидаги муносабатни асар марказига олиб чиқади. „Борис Годунов“ни яратиш асносида ишлаб чиқилган бадиий тамойиллар (тарихийликка институтилиш, инсоний кечинмаларни барча ранглари билан мужассамлаштириш, характерларга хос ҳаётий мураккабликни очиш ва бошқалар) П.нинг кейинги ижодида ўз самараларини берди.

20-йиллар охири — 30 йиллар бошларида П. ижодида реализм тантана қилиб, у „Граф Нулин“дан ташқари, „Полтава“ (1828—9), „Коломнадаги уй“ (1830), „Мис чавандоз“ (1833) достонлари ва кейинчалик шоирнинг „кичик трагедиялар“ини ташкил этган баъзи бир песалари ҳамда насрий асарлари („Белкин қиссалари“, „Капитан қизи“ ва бошқалар)ни яратади. П. шу даврда лирикада бадиий реализмнинг юксак босқичига эришади.

20-йилларнинг 2ярмида Пушкин „Евгений Онегин“ устидаги ижодий ишини давом эттирди. Шеърий романнинг 1833-йилда тўла ҳолда нашр этилиши рус адабиёти тарихида улкан воқеа бўлди. Гарчанд шеъриятнинг бу жанри рус адабиётида кейинчалик изчил давом эттирилмаган бўлсада, бу асарда кашф этилган янги реалистик тасвир методи ва янги эстетика тамойиллари рус адабиетининг кейинги тараққиёти учун ғоят катта аҳамиятга молик бўлди. П. асарда полифоник тасвир усулининг шундай йўлларини топдики, улар во-қеликни кенг қамраб олиш, муҳим ҳаётий муаммоларни тасвир доирасига олиб кириш, эпик ва лирик ибтидоларни узвийлаштириш имконини берди. Натижада романда П. яшаган даврнинг муҳим масалалари ўз инъикосини топди, ўша даврда кенг тарқалган кишилар ҳарактери тарихий, ижтимоий ва маиший шароит фонида зўр маҳорат билан тасвир этилди.

Пушкин 1830-йил кузини Болдино қишлоғида ўтказди. Рус адабиёти тарихига „Болдино кузи“ сифатида кирган бу даврда шоир „Коломнадаги уй“ достони, „Белкин қиссалари“, шунингдек, бошқа „кичик трагедиялар“ини ижод қилди. Бу асарларнинг ҳар бири, айниқса, „Хасис рицар“, „Ўлат чоғидаги базм“, „Тош меҳмон“, „Моцарт ва Салери“ „кичик трагедиялар“и оламшумул аҳамиятга молик масалаларни кўтарганлиги билан П. ижодида алоҳида бир саҳифани ташкил этади.

П. 1831-йил ёзида шароит тақозоси билан давлат идораларида ишлашга мажбур бўлади. У ташки ишлар коллегиясида хизмат қилар экан, давлат архивида ишлаш имкониятидан фойдаланиб, Буюк Пётр тарихини ёзмоқчи бўлади. Архивда ишлаш П.га Россиянинг тарихи ва ҳозирги давридаги мураккаб масалаларни тўғри тушунтириш имконини беради. У сиёсий тузум, „янги маъри-фат“, Европа мамлакатлари моҳияти тўтрисида ўйлаб, танқидий хулосаларга келади ва феодал тузумнинг чириганига ишонч ҳосил қилади. П.нинг „Мис чавандоз“ достони унинг дунёқарашида рўй берган ана шундай ўзгаришларнинг натижаси сифатида май-донга келади. Россиянинг янги, капиталистик тараққиёт босқичига ўта бошлагани П.нинг „Пиковая дама“ (1833) қиссасида ўз тажассумини топган.

П. 30-йиллар Россия тарихи билан қизиқиб, Пугачёв қўзғолонининг пайдо бўлиш сабабларини қунт билан ўрганди, қўзғолон содир бўлган жойларга бориб, рус халқ қўшиқлари, эртак ва ривоятларни ёзиб олди. П. Пугачёв қўзғолони ҳақида тўплаган бу мате-риаллардан „Пугачёв тарихи“ асари (1833), „Дубровский“ (1832—33) ва „Капитан қизи“ (1833—36) қиссаларида самарали фойдаланди. Рус халқ оғзаки ижоди намуналарига қизиқиш натижасида П.нинг „Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида эртак“ (1830), „Шоҳ Султон ҳақида эртак“ (1831), „Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак“ (1833), „Олтин хўрозча ҳақида эртак“ (1834) сингари фолклор мотивлари билан суғорилган асарлари майдонга келди ва бу асарлар П. ижоди даги халқчилликнинг янада ошишига сабабчи бўлди.

П. 1831—32 йилларда дўстлари томонидан нашр этилган „Литературная газета“ („Адабиёт газетаси“)да фаол иштирок этиб, адабиётда халқчиллик ва реализмнинг тантана қозониши учун курашди. Узоқ давом этган саъй-ҳаракатдан сўнг 1836-йил апрелда „Современник“ („Замондош“) жур.нинг 1сонини чиқаришга муваффақ бўлди. П.нинг рус адабиёти олдидаги хизматлари буюклашган ва ижодий фаолияти янгиянги қирралар касб этиб боргани сайин унинг атрофидаги қора кучлар тобора бирлаша ва фаоллаша бошладилар. Шунинг натижаси ўлароқ унинг Ж. Дантес билан дуэли уюштирилиб, улуғ рус шоири ҳалок этилди.

Адабий ўрни

Пушкиннинг рус маданияти тақдиридаги роли бениҳоя буюк. У янги рус адабиётига асос солиш билан бирга рус адабий тилининг ҳам шаклланишига улкан ҳисса қўшди. Рус адабиётида реализм ва халқчиллик тамойилларининг, қатор шеърий жанрларнинг шаклланиши ва тараққиёти Пушкин номи билан чамбарчас боглик, Пушкиннинг ранг-баранг ижоди нафақат кейинги рус адабиёти, балки мусиқа, театр, балет, ранг-тасвир сингари санъат турларининг ҳам ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Бошқа қардош адабиётлар қатори ХХ аср ўзбек адабиетининг тараққиётида ҳам П. ижо-дининг таъсири сезиларлидир.

Эътироф

Тошкентда Пушкин номида кўча, майдон бор. Пушкиннинг туғилган кунига 170 йил тўлиши муносабати билан 1969-йил Тошкент шаҳрида шоирга ҳайкал ўрнатилган.

Асарлари

Александр Романлар:

  • „Эркинлик“ (1817, ода),
  • „Чаадаэвга“ (1818)
  • „Қишлоқ“ (1819)
  • „Ҳанжар“ (1821)
  • „Қур’онга тақлид“
  • „Андрей Шене“
  • „19-октабр“
  • „Стенка Разин ҳақида қўшиқ“
  • „Сибирга мактуб“
  • „Армон“ каби шеърлари
  • „Руслан ва Людмила“
  • „Кавказ асири“ (1820-21)
  • „Ака-ука қароқчилар“ (1821-22)
  • „Боқчасарой фонтани“ (1823)
  • „Граф Нулин“
  • „Полтава“
  • „Мис чавандоз“ (1833)
  • „Гавриилиада“ (поэма)
  • „Евгений Онегин“ (шеърий роман)
  • „Буюк Пётрнинг ҳабаши“
  • „Борис Годунов“ (трагедия)
  • „Арзрумга саёҳат“

Повестлар:

Насрий асарлар:

  • „Ўқ“
  • „Бўрон“

Эртаклар:

  • „Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида эртак“ (1830-34)
  • „Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак“ (1830)
  • „Шоҳ Салтан ҳақида эртак“ (1831)
  • „Олтин Хўроз ҳақида эртак“ (1834)

Ҳаволалар

Манбалар

  • Полное собрание сочинений, т. 1— 10, М., 1974—78; Танланган асарлар, 1—4 ж.лар, Т., 1954—55; Танланган асарлар, Т., 1999.

Адабиётлар

  • Благой Д. Д., Творческий пут Пушкина, т. 1—2-ж.лар, М., 1950—67; Жизн Пушкина. Рассказанная им самим и его современниками, ч. И — ИИ, М., 1988; Каримов Н., Пушкин ва узбек шеърияти, Т., 1988.

Наим Каримов.