Pushti kishmish
Пушти кишмиш — Қизил кишмиш, Пушти Еревани, Вардагуби кишмиш, Каршир кишмиши — ўртапишар хўраки узум нави. Ғарбий Осиёда яратилган. Ўзбекистонга Арманистондан келтирилган. Шаркай экологик-географик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача катталикда ёки йирик, юмалоқ, 3—5 бўлмали, оч яшил тусда, силлиқ. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, вазни 230—250 г, айримлари 1,0—1,5 кг келади, банди қаттиқ, шакли силиндрсимон (бўйи 25, эни 15 см), ўртачазич. Ғужуми майда (13х8 мм), юмалоқ-овал, ранги пушти, баъзан, тўла пишганда қизил. Этдор, сершира, пўсти юпқа. Таркибида 24—27% қанд, 5,2—6,4 г/л комбината бор. Фаол ҳарорат йиғиндиси 3300° да 135—140 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 100—150 с/га. Новдаси яхши етилади. Оидиумдан кам зарарланади, совуққа чидами паст. Асосан, янгилигида ейилади ва майиз қилинади. 1959-йилдан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун раёнлаштирилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |