Pxali
Пхали (грузинча: ფხალი) — анъанавий грузин[1][2][3][4][5] таоми бўлиб, майда тўғралган ва қиймаланган сабзавотлардан тайёрланади. Унга карам, бақлажон, исмалоқ, ловия, лавлаги солинади ва майдаланган ёнғоқ, сирка, пиёз, саримсоқ, ва кўкатлар билан аралаштирилади. Пхали яна мхали деб ҳам аталади[6]. Пхалининг барча турлари учун умумий бўлган масаллиқ — пюре ҳолига келтирилган ёнғоқ соусидир[7]. Грузин ресторанларида пхали одатда уч хил кўринишда тортилади: исмалоқ, лавлаги ва оқ ловия билан[8].
Товуқ пхали
Катмис мхали анъанавий пхалининг бир тури ҳисобланади. Қайнатилган товуқ гўшти бўлакларга ажратилади ва зираворлар, ёнғоқ ҳамда уни бирлаштириш учун товуқ булёни билан аралаштирилади. Сўнгра майда тўғралган кўкатлар қўшилади ва салат 3–5 соатга совитилади. Салатнинг тузилиши пастага ўхшайди. Пхали одатда салат барглари ва анор уруғлари билан тортилади[6][9].
Манбалар
- ↑ Силк Роад Ревиситед, п. 239, Жулиэ Ҳилл
- ↑ Реcипес Фром Ароунд Тҳе Wорлд, Иан Неwтон, Пкҳали
- ↑ Аутҳентиc Руссиан Cоокбоок, Грег Росеwоод, Пкҳали
- ↑ Оливе Треэс анд Ҳоней: А Треасурй оф вегетариан Реcипес фром Жеwиш Cоммунитиэс ароунд тҳе Wорлд, Гил Маркс, Георгиан Вегетабле Саладс
- ↑ А Мовеабле Феаст, п. 83, Антҳонй Боурдаин, Пиcо Иер, Марк Курланскй.
- ↑ 6,0 6,1 Дарра Голдстеин, Тҳе Георгиан Феаст: Тҳе вибрант Cултуре анд саворй Фоод оф тҳе Републиc оф Георгиа, п. 106, 160.
- ↑ Гил Маркс. Энcйcлопедиа оф Жеwиш Фоод. ҲМҲ, 2010. ИСБН 9780544186316.
- ↑ „Вегетабле Пâтé wитҳ Wалнут анд Гарлиc (Пкҳали)“ (эн-УС). Чеснок. Қаралди: 2018-йил 10-декабр.
- ↑ Ҳенрй, Диана. „Георгиан чиcкен wитҳ wалнут сауcе анд ҳот гратед беэтроот реcипе“ (эн-ГБ) (2014-йил 16-феврал). Қаралди: 2018-йил 6-декабр.