Пётр Фокич Боровский (русча: Пётр Фоки́ч Боро́вский; 27-май (эски тақвимда 8-июн) 1863 — 15-декабр 1932) — жарроҳ ва паразитолог, Ўзбекистонда ўпка патологияси асосчиларидан бири; тиббиёт фанлари доктори (1891), профессор (1920), Меҳнат Қаҳрамони (1927). Тошкент ҳарбий госпиталида жарроҳ ва бактериологик лаборатория бошлиғи (1892—1910), Қизил Ярим ой жамияти касалхонасида жарроҳ. (1910—20), 1920-йилдан умрининг охиригача Ўрта Осиё давлат университети тиббиёт факултети жарроҳлик кафедрасининг мудири бўлган. Тиббиёт фани тарихида биринчи бўлиб (1898) ёмон жароҳат (лейшманиоз) микробини топган. Қовуққа чок солиш (тикиш)нинг янги усулини таклиф қилган.

Пётр Фокич Боровский
Таваллуди 27-май 1863-йил
Погар (ҳозирги Брянск вилояти), Россия империяси
Вафоти 15-декабр 1932-йил(1932-12-15)
(69 ёшда)
Тошкент, ЎзССР
Фуқаролиги Россия империяси
ССРИ
Соҳаси Тиббиёт
Таълими Санкт-Петербург ҳарбий-тиббий академияси
Машҳур ишлари Пенда яраси ва тери лейшманиози (Боровский касаллиги) тадқиқотлари
Мукофотлари

Боровский шарафига Тошкент шаҳар П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи ва шу коллеж жойлашган кўча номланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил