Pyotr Ernstedt
Пётр Викторович Эрнстедт (1890-йил 9-июн (21-июн) – 1966-йил 25-декабр) – рус ва совет тилшуноси (эллинист ва коптолог). СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1946).
| Пётр Викторович Эрнстедт | |
|---|---|
| Таваллуди |
9-июн 1890-йил Гатчина, Санкт-Петербург губернаторлиги, Россия империяси |
| Вафоти |
25-декабр 1966-йил Ленинград, Россия СФСР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Коптология, эллинистика |
| Иш жойлари | Ленинград давлат университети |
| Институтлар | Петербург университети (1913) |
| Машҳур шогирдлари | А. И. Эланская |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Пётр Викторович Эрнстедт 1890-йил 9-июнда (баъзи маълумотларда 21-июн) қадимги филология ва палеография бўйича мутахассис, академик Виктор Карлович Эрнстедт оиласида туғилган[1]. 1913-йилда Санкт-Петербург императорлик университетини тугатган[2]. 1918–1950-йилларда СССР ФА Ленинград Шарқшунослик институти (Осиё халқлари институти), 1950–1954-йилларда эса СССР Фанлар академияси Тилшунослик институти ходими бўлиб ишлаган. 1935-йилда „Филология фанлари номзоди“, 1941-йилда „Филология фанлари доктори“ илмий даражаларини олган. 1946-йил 4-декабрдан СССР Фанлар академиясининг адабиёт ва тил (копт ва юнон тиллари) бўлимининг мухбир аъзоси бўлган. Копт тили бўйича 1959-йилда СССР Фанлар академиясининг нашриёти билан биргаликда бир нечта тўпламларни нашр эттирган.
Пётр Викторович Эрнстедт копт тили синтаксиси бўйича асарлар ёзган. У отасининг шогирди Григорий Церетели билан бирга СССР тўпламларида сақланган папирусдаги юнонча матнларни каталоглаш ва таҳрирлаш устида ишлаган[3]. Айрим асарлар ҳали ҳам нашр этилмаган.
Пётр Викторович Эрнстедт Ленинград ва Ўрта Осиё давлат университетларида ҳамда СССР Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида юнон ва копт тиллари ҳамда палеографиядан дарс берган. Унинг шогирдлари орасида машҳур олим А.И.Эланская ҳам бор бўлган.
Пётр Викторович Эрнстедт 1966-йил 25-декабрда Ленинградда вафот этган.
Асосий ишлари
- Пётр Викторович Эрнстедт: Пушкин музейининг копт матнлари (СССР Фанлар академиясининг нашриёти; 215 саҳифа; 1959-йил).
- Пётр Викторович Эрнстедт: Эрмитажининг копт матнлари (СССР Фанлар академиясининг нашриёти; 191 саҳифа; 1959-йил).
- Пётр Викторович Эрнстедт: Копт тили грамматикаси бўйича тадқиқотлар (Наука; 660 саҳифа; 1986-йил)
Мукофотлари
Пётр Викторович Эрнстедт „Ҳурмат Белгиси“ ордени билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Петр Викторович Ернштедт (Эрнштедт)“. www.ориэнталстудиэс.ру. Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Ернштедт Петр Викторович“. www.некропол-спб.ру. Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.
- ↑ Папйри Руссисчер унд Георгисчер Саммлунген. Бд. ИВ (Диэ Коме-Апҳродито Папйри дер Саммлунг Личаčэв). Беарб. вон П. Жернстедт. Тифлис, 1927; Бд. ИИИ (Спäтрöмисче унд бйзантинисче Техте). Беарб. вон Г. Зеретели у. П. Жернстедт. Тифлис, 1930; Бд. В (Вариа). Беарб. вон Г. Зеретели у. П. Жернстедт. Тифлис, 1935.