Пётр Олегович Гуменник (2002-йил 11-апрел, Санкт-Петербург, Россия) — якка ҳолда конкида учиш бўйича мусобақаларда қатнашадиган россиялик фигурали учувчи. Ростелеcом Cуп мусобақасининг Гран-при босқичи совриндори (2020), Гран-при босқичининг бронза медали совриндори, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби (2020), ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалининг кумуш медали совриндори (2018).

Пётр Гуменник
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Пётр Гуменник
Давлат Rossiya bayrogʻi Россия
Яшаш жойи Санкт-Петербург, Россия
Бўйи 184
Мураббийи Вероника Даинеко
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 263,14
Қисқа дастур 91,84
Эркин дастур 171,30

Фаолияти

Пётр 2015-йил август ойида ўсмирлар ўртасидаги Гран при сериясида дебют қилди. Ригада (Латвия) ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичида олтинчи, Торун шаҳрида (Полша) ўтказилган мусобқада эса тўртинчи ўринни эгаллади. Ўша пайтда у мураббийлар Алексей Мишин, Олег Татауров ва Татяна Мишина қўл остида фигурали учиш бўйича шуғулланган.

Пёрт 2019-йил феврал ойида ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қисқа дастурда тўртинчи ва эркин дастурда ўн биринчи бўлиб, якуний босқичда ўнинчи ўринни эгаллади[1].

Пётр янги мавсумда Челябинскда ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасининг биринчи босқичида биринчи ўринни эгаллади[2]. Италияда бўлиб ўтган иккинчи босқичда, иккинчи ўринни эгаллади[3]. Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида у унчалик яхши натижа кўрсатмади ва бешинчи ўринни қўлга киритди[4].

Пётр Гуменник 2020—2021-йилги мавсумда „катталар“ даражасида мусобақаларда чиқиш қила бошлади. Москвадаги Россия кубогининг биринчи босқичида у бронза медалини қўлга киритди[5]. Ноябр ойида Ростелеcом Cуп Гран-при босқичида қатнашиб, қисқа дастурда Морис Квителашвилидан[6] кейин иккинчи ўринни эгаллади. Эркин дастурда хатоларга йўл қўйди ва турнир якунида бронза медалини қўлга киритди[7]. Москвадаги Россия кубогининг иккинчи босқичида у олтин медални қўлга киритди[8].

Шунингдек, 2021-йил ноябр ойида Пётр Варшавада бўлиб ўтган „Челленжер“ — Wарсаw Cуп мусобақанинг туркумига кирувчи халқаро турнирида иштирок этиб, 242,91 балл билан бронза медалини қўлга киритди[9].

Пётр Россия чемпионатида қисқа дастурда чиқиш қилганидан сўнг еттинчи ўринни эгаллади, эркин дастурда эса тўртинчи ўринни эгаллаб, умумий ҳисоб билан бешинчи ўринни қўлга киритди[10].

Натижалари

Мусобақа[11] 13/14 14/15 15/16 16/17 17/18 18/19 19/20 20/21 21/22
Халқаро
Гран-при босқичи: Ростелеcом Cуп 3
Гран-при босқичи: Италия 8
Чалленгер: Денис Тен хотираси 1
Чалленгер: Wарсаw Cуп 2 3
Скате Ҳелена 1
Миллий
Россия чемпионати 7 7 5
Россия кубоги финали 2
Ўсмирлар ўртасида Россия чемпионати 5 6 9 8 2 2
Россия чемпионати (ёшлар) 1 1
Россия кубоги босқичлари. И босқич 7 Ж. 3 Ж. 3 Ж.
Россия кубоги босқичлари. ИИ босқич 2 Ж. 3
Россия кубоги босқичлари. ИИИ босқич 5 Ж. 1 Ж.
Россия кубоги босқичлари. ИВ босқич 1
Россия кубоги босқичлари. В босқич 1
Халқаро (ўсмирлар)
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 10 3
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финали 2 5
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Полша 4
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Россия 4 1
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Словения 1
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Италия 2
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Латвия 6
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Эстония 5
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при: Канада 1
Ёшлар Олимпия фестивали 1
Иcечалленге 1
Волво Опен Cуп 1
Спортланд Тропҳй 1

Ж-ўсмирлар даражаси

Манбалар

  1. ↑ „Чемпионат мира среди юниоров. Хиваташи победил, Савосин – 2-й, Даниелян – 4-й“. Спорц.ру. 2019-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-май 2020-йил.
  2. ↑ „⚡ Гран-при среди юниоров. Гуменник выиграл, Даниелян – 2-й, Яблоков – 3-й“. Спорц.ру. 2020-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-май 2020-йил.
  3. ↑ „⚡Гуменник стал вторым на юниорском этапе Гран-при в Италии, Яблоков – 4-й“. Спорц.ру. 30-март 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-май 2020-йил.
  4. ↑ „Сато выиграл Финал Гран-при среди юниоров, Мозалев – 2-й, Самсонов – 3-й“. Спорц.ру. 2020-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-май 2020-йил.
  5. ↑ „Ковалев выиграл второй этап Кубка России, Самарин – 2-й Гуменник – 3-й“. Спорц.ру.
  6. ↑ „Грузин Морис Квителашвили выиграл короткую программу на Гран-при России, Гуменник – 2-й, Коляда – 3-й, Алиев – 5-й“. Спорц.ру. 7-феврал 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ Ольга ЕРМОЛИНА. „Михаил Коляда – победитель Гран-при в Москве, Морис Квителашвили – серебряный призер, Петр Гуменник – бронзовый“ (русча). www.фсруссиа.ру. 29-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „⚡ Гуменник выиграл пятый этап Кубка России, Рухин – 2-й, Ерохов – 3-й“. Спорц.ру. 26-январ 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ Ольга ЕРМОЛИНА. „Петр Гуменник завоевал бронзу на "Кубке Варшавы"“ (ру-ру). www.фсруссиа.ру. 23-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2021-йил.
  10. ↑ „Кондратюк победил на чемпионате России по фигурному катанию-2022, Коляда – 2-й, Мозалев – 3-й, Семененко – 4-й“. Спорц.ру. 23-декабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-декабр 2021-йил.
  11. ↑ „Cомпетитион Ресулц: Петр ГУМЕННИК“ (инглизча). ИСУ. 2021-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-май 2020-йил.