Pyotr Sevastyanov
Пётр Андреевич Севастянов (1887-йил 31-декабр – 1942-йил 6-май) – совет ҳарбий раҳбари, Биринчи жаҳон уруши, фуқаролар уруши (Шарқий фронт, Мўғулистон экспедицияси) ва Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. Танк кучлари генерал-маёри (1940).
| Пётр Севастянов | |
|---|---|
| Таваллуди |
31-декабр 1887-йил Тула вилояти, Россия империяси |
| Вафоти |
6-май 1942-йил Тошкент, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Хизматдаги йиллари |
|
Биографияси
Пётр Андреевич 1887-йил 31-декабрда Тула вилояти, Крапивенский тумани, Должанский вилоятининг Долгое қишлоғида таваллуд топган (Киреевский тумани, Тула вилояти)[1].
Пётр 1903-йил Тула шаҳар мактабининг 4 синфини, 1908-йил Тула диний семинариясининг 4 синфини тугатган[1].
Маълумоти: 1915-йилда Чугуев ҳарбий билим юртини, КУВНАС қошидаги М. В. Фрунзе номидаги Ҳарбий академияни тамомлаган.
Қизил Армиядаги хизмати
Севастянов 1921-йил февралдан 35-пиёда дивизиясининг 312-пиёда полкида ва 1922-йил октябрдан худди шу дивизиянинг 104-пиёда полкида командир бўлиб хизмат қилган (Иркуцк). 1923-йил июлдан 35-пиёда дивизияси командирининг ёрдамчиси бўлган.
1923-йил сентябрдан 81-пиёда дивизияси (Калуга) қўмондони ёрдамчиси ва 1924-йил декабрдан 84-пиёда дивизияси (Тула) командирининг ёрдамчиси бўлиб фаолият олиб борган.
Пётр Андреевич 1925-йил сентябрдан 1926-йил августгача Олий қўмондонлик кадрлари малакасини ошириш курси таҳсил олган.
1926-йил августдан 84-пиёда дивизияси (Тула) командирининг ёрдамчиси бўлиб хизмат қилган[2].
Севастянов 1933-йил 29-мартдан (ва 1940-йил апрел) И. В. Сталин номидаги Ҳарбий механизация ва моторизация академиясида АБТВ тактика кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган[3].
Пётр вафот этганида И. В. Сталин номидаги Ҳарбий механизация ва моторизация академияси тактика кафедраси мудири эди[1]. 1942-йил 6-майда Тошкентда тифдан вафот этган.
Мукофотлари
Севастянов Қизил Байроқ ордени ҳамда 1938-йида „Ишхҳи-Деҳқон Қизил Армиянинг ХХ йиллиги“ медали билан тақдирланган.
Хотираси
Пётрнинг қабри устига қабр тоши ўрнатилган.
Жангчи номи Россия Қуролли Кучларининг Бош ибодатхонасида абадийлаштирилган ва „Дорога памяти“ ёдгорлигида абадий муҳрланган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Севастьянов Пётр Андреевич“. Танковый фронт: 1939—1945. 2022-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-январ.
- ↑ „Постановление СНК СССР № 945 от 04.06.1940“. 2015-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-январ.
- ↑ „СЕВАСТЬЯНОВ Пётр Андреевич(1887-1942)“. 2023-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-январ.
- ↑ „«Дорога памяти»“. 2023-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-январ.